Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

“Азовсталда” қуршовда қолган яна қарийб 700 украиналик жангари таслим бўлди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишВывоз сдавшихся в плен украинских военных и боевиков с "Азовстали"
Вывоз сдавшихся в плен украинских военных и боевиков с Азовстали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2022
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги 16 майдан буён жами 959 нафар жангари асирга тушганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. “Азовсталь” заводи ҳудудида қуршовда қолган украиналик ҳарбийлар асирга тушишда давом этишмоқда. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди.

“Азовсталь” заводида қуршовга олинган “Азов” миллатчи бўлинма жангарилари ва украиналик ҳарбий хизматчилар асирга тушишда давом этмоқда. Ўтган сутка давомида 694 нафар жангари, жумладан, 29 нафар ярадор асирга тушди”, - деди Конашенков.

У 16 майдан буён 959 нафар жангари, жумладан, 80 нафар ярадор асирга тушганини таъкидлади. Ярадор украиналик ҳарбийлар Донецк халқ республикасининг Новоазовск касалхонасига ётқизилган.
16 май куни Россия Мудофаа вазирлиги “Азовсталь” заводи ҳудудида қуршовда қолган украиналик миллатчилар ва ҳарбийлар асирга туша бошлагани ҳақида хабар берган эди. Биринчи кун 265 нафар жангари, жумладан, 51 нафар оғир ярадор қуролини ташлаб таслим бўлган.
Россия Тергов қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, терговчилар жангариларни Украина режимининг Донбасснинг тинч аҳолисига қарши жиноятлари ҳақидаги жиноий иш суриштируви доирасида сўроқ қилишади.
Эслатиб ўтамиз, Россия Қуролли кучлари ва ДХР мудофаа кучлари Мариуполь шаҳрини 7 март куни қуршаб олишган эди. 21 апрель куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу шаҳар тўлиқ озод қилинганини эълон қилди, бироқ “Азовсталь” заводида украиналик миллатчи батальонининг икки мингдан ортиқ жангарилари қолаётганини таъкидлаган эди. Россия президенти Владимир Путин саноат зонасига ҳужумни тўхтатишни, аммо "ҳатто пашша учиб чиқа олмайдиган даражада” тўсиб қўйишни буюрган эди.
Янгиликлар лентаси
0