Иқтисод

Бошқирдистон Ўзбекистон автосаноати билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди

© Узавтомоторс / ASKAR YACUBOV для Sputnik Узбекистан Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс
Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бошқирдистон бош вазири республиканинг иқтисодий салоҳияти ва Ўзбекистон минтақалари билан ҳамкорлик истиқболлари ҳақида гапирди.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Бошқирдистон Ўзбекистон автосаноати билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Бу ҳақда Бошқирдистон бош вазири Андрей Назаров Тошкентда иш бошлаган республиканинг ҳудудлараро ҳамкорлик форуми давомида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Назаров форумда Бошқирдистоннинг иқтисодий салоҳияти ва Ўзбекистон минтақалари билан ҳамкорлик истиқболларини намойиш этди.
“Қаршимизда Ўзбекистоннинг “UzAuto Motors”, “Уз-Тонг Хонг Ко” каби автомобилсозлик флагманлари билан икки томонлама шериклик имкониятлари очилмоқда”, - деди Бошқирдистон бош вазири.
Таъкидланишича, Россия компанияси Ўзбекистон авто ишлаб чиқарувчиларига қоплаш материаллари, сунъий чарм каби маҳсулотларни етказиб бериши мумкин.
Назаровнинг сўзларига кўра, бунда Бошқирдистондаги йирик “Нефтекамское производственное объединение искусственных кож” компанияси ёрдам бера олади.
У корхона ассортименти 1500 тадан зиёд маҳсулотдан иборат эканини қўшимча қилди.
Аввалроқ Бошқирдистон ўзбек гиламлари ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи экани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0