Иқтисод

Муомаладаги нақд пул миқдори рекорд даражада кўпайди

© Sputnik / Зафар ХалиловСум
Сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Муомаладаги нақд пул миқдори ўтган ойга нисбатан 5,3 трлн сўмга кўпайиб, 2013 йилдан бери рекорд даражага етди.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул миқдори 33,1 трлн сўмга тенг бўлди. Бундан Марказий банк келтирган рақамлар дарак бермоқда.
Шу тариқа муомаладаги нақд пул миқдори ўтган ойга нисбатан 5,3 трлн сўмга кўпайиб, 2013 йилдан бери рекорд даражага етган.
Бундан аввалги энг кўп миқдор 2020 йилнинг августига тўғри келади. Ўшанда муомаладаги нақд пул миқдори 29,5 трлн сўм бўлган.
Ўтган ойда фақатгина нақд пул эмас, балки пул агрегатларининг деярли барча компонентлари сезиларли даражада ўсган.
1 май ҳолатига кўра, кенг маънодаги пул массаси 12,5 трлн сўмга ошган ҳолда 145,2 трлн сўмни ташкил қилди. Миллий валютадаги пул массаси эса 12,9 трлн сўмга кўпайиб, 101,3 трлн сўм бўлган.
Пул массасининг ўсиши вакиллик ҳисобварақларидаги қолдиқларнинг ўсишига ҳам туртки бўлган. Ушбу қолдиқ ой давомида 6,3 трлн сўмга ўсган ва 21,8 трлн сўмга етган.
Солиқ тушумлари ошди
Янгиликлар лентаси
0