Ўзбекистоннинг энг оммабоп музейлари маълум бўлди

© MyTashkentДом-музей Файзуллы Ходжаева в Бухаре
Дом-музей Файзуллы Ходжаева в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2022
Oбуна бўлиш
Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Хива ва Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган музейлар энг оммабоп музейлар топ 5 талигига кирди.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Ўзбекистондаги энг оммабоп музейлар топ 5 талигида Самарқанд давлат бадиий музей қўриқхонаси биринчиликни қўлга киритди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Энг кўп ташриф буюрувчиларга эга бўлган топ 5 та музейлар:
1. Самарқанд давлат бадиий музей қўриқхонаси – 683,9 минг киши
Музей-қўриқхона 1982 йилда ташкил топган. Унинг таркибига 8 та музей, 6 та тарихий обида ва 2 та зиёратгоҳ киради. Музей-қўриқхона фондларида 211 мингдан ортиқ экспонатлар сақланмоқда.
© Пресс-служба президентаФреска в музее "Афросиаб" в Самарканде
Фреска в музее Афросиаб в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2022
Фреска в музее "Афросиаб" в Самарканде
2. Бухоро давлат бадиий меъморчилик музей қўриқхонаси – 399,4 минг киши
Музей 1922 йилда ташкил топган. Музей қўриқхона жамғармаси 63 мингдан ортиқ. Умумий майдони 8320 кв. м тенг. Музей қўриқхонанинг 94 залида 28 та мустақил экспозиция Бухоронинг ривожланиш босқичлари, жаҳон сивилизацияси, маънавий маданияти ва диний қадриятларига қўшган ҳиссаси ва ҳозирги кунда эришилган муваффақиятларидан ҳикоя қилади.
© varandejКомплекс "Ситораи Мохи хосса" в Бухаре и павлины
Комплекс Ситораи Мохи хосса в Бухаре и павлины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2022
Комплекс "Ситораи Мохи хосса" в Бухаре и павлины
3. Хивадаги "Ичан-Қала" мажмуаси – 211,9 минг киши
Археологик қазишмалар натижасига кўра, “Ичан қалъа” ҳудуди эрамиздан аввалги V асрда пайдо бўлган. Ичан қалъа-Ўрта Осиёдаги йирик ва ноёб меъморий ёдгорлик ҳисобланади. Тарихий қалъа кўплаб меъморий ёдгорликларни ўз ичига олган. Унга 4 та дарвоза (Боғча дарвоза, Полвон дарвоза, Тош дарвоза, Ота дарвоза)дан кирилган.
© Commons.wikimedia / PatrickringgenbergЗаповедник "Ичан Кала" . Город Хивы
Заповедник Ичан Кала . Город Хивы  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2022
Заповедник "Ичан Кала" . Город Хивы
4. Темурийлар тарихи давлат музейи – 86,5 минг киши
Музей 1996 йил Соҳибқирон таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан Амир Темур ҳиёбонига туташ ҳудудда барпо этилган. Музейнинг баландлиги 31, диаметри 70 метр. Музей гумбазини ёритиб турган “Зумрад” деб номланган қандилнинг оғирлиги икки тоннадан ошади. Музейда Марказий Осиёнинг илк Уйғониш давридан то Соҳибқирон давригача ва темурийлар ҳаётидан ҳикоя қилувчи экспонатлар, ранг-баранг осори атиқалар ўрин олган.
© Flickr / Robert WilsonГосударственный музей истории Темуридов
Государственный музей истории Темуридов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2022
Государственный музей истории Темуридов
5. Қорақалпоғистон Республикаси И.В. Савицкий номидаги давлат музейи – 48,3 минг киши
Ушбу музей дунёда қиймати бўйича Санкт-Петербургдаги Давлат Рус музейидан кейин иккинчи рус авангарди коллекциясига эга. Музейда археологик мерос объектларининг йирик коллекцияси, шунингдек Марказий Осиёнинг халқ, амалий ва замонавий санъат асарлари ҳам сақланади.
Музей 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, у ерда 100 000га яқин санъат асарлари ва артефактлар мавжуд.
© Пресс-служба музея имени СавицкогоОткрытие экспозиции к дню рождения Игоря Савицкого в Нукусе
Открытие экспозиции к дню рождения Игоря Савицкого в Нукусе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2022
Открытие экспозиции к дню рождения Игоря Савицкого в Нукусе
Бугунги кунда Республика музейлари фондларида жами 2 553 056 та музей ашёси ва коллекцияси мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар сони 127 тани ташкил этиб, музейларга ўтган йилда 3 158 928 нафар маҳаллий ва хорижий сайёҳ ташриф буюрган.
Бугун Халқаро музейлар куни муносабати билан барча музейлар ташриф буюрувчилар учун бепул хизмат кўрсатади.
Афрасиаб - музей истории Самарканда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2021
Етти мўъжиза: Ўзбекистоннинг қадрига етилмаган музейлари
Янгиликлар лентаси
0