Спорт

Ўзбекистонлик кикбоксчилар Жаҳон кубогида 33 та медални қўлга киритишди

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Туркиядаги кикбокс бўйича Жаҳон кубогида ўзбекистонлик спортчилар умумжамоа ҳисобида 11-ўринни эгаллашди.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Туркиянинг Истанбул шаҳрида кикбокс бўйича 7-халқаро Жаҳон кубоги мусобақаси ўтказилди. Унда ўзбекистонлик спортчилар умумжамоа ҳисобида 11-ўринни эгаллашди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон жамоаси 8 та олтин, 13 та кумуш, 12 та бронза, жами 33 та медалга сазовор бўлишган.
Туркия жамоаси 782 та медаль билан медал билан (171 та олтин, 227 та кумуш ва 384 та бронза) биринчи ўринни эгаллаган. Кейинги ўринларда Қозоғистон – 102 та (34/22/46) ва Венгрия — 36 та медаль (17/10/9) билан жойлашган.
© Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги
Ўзбекистонлик кикбоксчилар Жаҳон кубогида 33 та медални қўлга киритишди - Sputnik Ўзбекистон
1/4
© Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги
Ўзбекистонлик кикбоксчилар Жаҳон кубогида 33 та медални қўлга киритишди - Sputnik Ўзбекистон
2/4
© Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги
Ўзбекистонлик кикбоксчилар Жаҳон кубогида 33 та медални қўлга киритишди - Sputnik Ўзбекистон
3/4
© Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги
Ўзбекистонлик кикбоксчилар Жаҳон кубогида 33 та медални қўлга киритишди - Sputnik Ўзбекистон
4/4
Ушбу нуфузли мусобақада жаҳоннинг 50 дан ортиқ давлатидан жами 3 300 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борган. Ўзбекистон шарафини эса 62 нафар спортчи 6 та йўналишда ҳимоя қилган.
Янгиликлар лентаси
0