"Ўзгидромет" тоғли ҳудудларда жала ёмғирлар ёғиши ҳақида шошилинч ахборот тарқатди

© pixabay.com/Ri_YaДождь-капли-дождя-капли-стекло
Дождь-капли-дождя-капли-стекло - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2022
Oбуна бўлиш
Хабарда айтилишига кўра 18-23 май кунлари тоғли ҳудудларда шамол тезлиги 15-20 м/сонияга етиши ҳамда кучли жала ёмғир ва дўл ёғиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 18 май - Sputnik. "Ўзгидромет" 18-23 май кунлари Ўзбекистон ҳудудида кутилаётган об-ҳаво ҳақида шошилинч ахборот тарқатди. Унда айтилишига кўра ушбу кунларда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир, кучли жала ёмғир ва дўл ёғиши мумкин.
Хусусан, 18-23 май кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида:
Қашқадарё вилояти: Яккабог, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузар, Косон туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқорғон, Музробот туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пояриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори-Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқурғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалалқудук, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Мархамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз, - дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0