Маданият

Рушана Султонова фахрий мукофот билан тақдирланди

© Р. Султонова/FacebookРушана Султонова - народная артистка Узбекистана
Рушана Султонова - народная артистка Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Маданият вазири Озодбек Назарбеков Рушана Султоновага “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонини топширди.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти Рушана Султонова фахрий мукофот — “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда Маданият вазири Озодбек Назарбеков маълум қилди.
“Санъатнинг жозибадор ва нафис турларидан саналган рақс санъатининг энг фаол, шижоатли ва фидойи вакилларидан бири, Ўзбекистон халқ артисти Рушана Султоновага “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонини топширдик”, дея ёзиб қолдирди вазир.
Маълумот учун, 1965 йилнинг 27 ноябрида Бухоро вилоятининг Газли шаҳрида таваллуд топган Рушана Султонова 1991 йилда Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган. Илк меҳнат фаолиятини ҳозирги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида бошлаган.
Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон давлат филармониясида балет солисти, Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” рақс ансамблида олий даражали балет солисти, “Ўзбекрақс” бирлашмасида олий даражали балет солисти сифатида ижод қилди.
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамблининг бош балетмейстери бўлиб фаолият юритаётган Рушана Султонованинг ўзбек рақс санъати, хусусан, балет санъати ривожига беқиёс ҳисса қўшган.
“Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонига ҳақли равишда муносиб бўлган устоз санъаткорни мукофот билан самимий қутлаб, саҳналарни забт этишдан асло чарчаманг, деймиз”, деди Озодбек Назарбеков.
Янгиликлар лентаси
0