Тожикистон ИИВ аксилтеррор операциясини бошлади

© Sputnik / © SputnikПограничный пост, архивное фото
Пограничный пост, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2022
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, уюшган жиноий гуруҳ аъзолари Рўшон туманидаги давлат чегарасидаги Душанбе – Кулма автомобил йўлини ноқонуний ёпиб қўйган.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Тожикистон ИИВ Тоғли Бадахшон автоном вилояти Рўшон туманида аксилтеррор операцияси бошланганини эълон қилди.
Маълум қилинишича, 17 май куни уюшган жиноий гуруҳ аъзолари ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш мақсадида Рўшон туманидаги давлат чегарасидаги Душанбе – Кулма халқаро автомобил йўлини қонунга хилоф равишда ёпиб қўйган.
Жиноятчилар халқаро террорчилик ташкилотлари кўмагида хорижда қурол-яроғ ва ўқ-дорилар қўлга киритган, шунингдек, террорчилик ҳаракатлари ва бошқа провокацияларни амалга ошириш учун хорижий ёлланма аскарларни жалб қилган.
ИИВ бу ҳаракат конституциявий тузум асосларига қарши қаратилганини қайд этган. Уюшган жиноий гуруҳлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг қурол-яроғ ва ўқ-дориларни топшириш бўйича қонуний талабларини бажармаган ва қуролли қаршилик кўрсатган.

“Душанбе – Кулма халқаро автомобил йўлининг Рушон туманидаги қисмида фуқаролар хавфсизлиги, жамоат тартибини таъминлаш ва транспорт воситаларининг тўсиқсиз ҳаракатини тиклаш бўйича аксилтеррор операцияси бошланди”, - дейилган хабарда.

Ҳозирча қўлга олинганлар ва жабрланганлар ҳақидаги маълумот берилмаган.
Янгиликлар лентаси
0