Жамият

Янги ўқув йили учун ОТМга қабул квоталари эълон қилинди

© SputnikСдача вступительных экзаменов на стадионе "Бунёдкор"
Сдача вступительных экзаменов на стадионе Бунёдкор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
2022/2023 ўқув йили учун бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги таълим шаклига —76 728 нафар, сиртқи таълим шаклига — 27 365 нафар талаба қабул қилиниши мумкин.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Ўзбекистонда ОТМларга қабул квоталарини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси эълон қилинди. Унга кўра, энди тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларини олий таълим муассасалари томонидан мустақил белгилаш тартиби жорий этилади.
Қарор лойиҳасига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари:
Бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
кундузги таълим шаклига —76 728 нафар;
сиртқи таълим шаклига — 27 365 нафар;
кечки таълим шаклига — 2 575 нафар;
масофавий таълим шаклига— 3 610 нафар;
магистрлар тайёрлаш бўйича — 11 082 нафар;
хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича — 100 нафар этиб тасдиқланган.
Қайд этилишича, филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларига ажратилган 100 нафар грантларнинг буюртмачиси сифатида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги белгиланади. Шунингдек, тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларини олий таълим муассасалари томонидан мустақил белгилаш тартиби жорий этилади.
Бундан ташқари, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда таълимнинг масофавий шакли жорий этилади. Молиявий ва академик мустақиллик берилган олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари олий таълим муассасалари Кузатув кенгашлари томонидан мустақил белгиланади.
Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди
Давлат ОТМлари тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. Абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш 15 июндан 15 июлга қадар (15 июль куни ҳам) бўлган муддатда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади:
- бунда, чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишларига онлайн рўйхатдан ўтиш 15 июнидан 5 июлига қадар (5 июль куни ҳам) амалга ошириш;
- тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш имконияти яратилади.
Магистратурада таҳсил олувчи хотин қизларнинг тўлов-контракт пуллари:
- 2021/2022 ўқув йилида республика давлат олий таълим муассасалари магистратурасига талабаликка қабул қилиниб, тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган хотин-қизларнинг 2022/2023 ўқув йили учун;
- 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, республика давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ажратилган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларнинг ўқиши учун контракт тўловлари давлат бюджетидан қоплаб борилади.
Тест синовлари учун тўлов ундирилмайдиган абитуриентлар тоифаси кенгайди
Янгиликлар лентаси
0