Спорт

Ёшлар орасида жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик қиз ғолиб бўлди

© Sputnik / Владимир АстапковичРоберт Гардош (Австрия) в четвертьфинальном матче по настольному теннису против Александра Шибаева (Россия) на I Европейских играх в Баку.
Роберт Гардош (Австрия) в четвертьфинальном матче по настольному теннису против Александра Шибаева (Россия) на I Европейских играх в Баку. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Польшада стол тенниси бўйича ёшлар орасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакили олтин медални қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Стол тенниси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Асель Эркебаева Польшада бўлиб ўтаётган мусобақасида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Польшада ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтаётган стол тенниси бўйича “WTT Youth Series” мусобақасининг навбатдаги босқичида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари олтин ва бронза медалларига сазовор бўлган.
© НОКАсель Эркебаева
Асель Эркебаева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2022
Асель Эркебаева
Бу йилги турнирларда У-13 тоифасида қатнашган Асел Эркебаева ҳал қилувчи беллашувда мезбонлар вакиласи Катарина Ражковскани 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган.
Шунингдек, ярим финалда Аселга имкониятни бой берган бошқа бир ўзбекистонлик Аружан Камалова бронза медали билан тақдирланган.
Янгиликлар лентаси
0