Россия

Алишер Усмонов рафиқаси билан ажрашяпти

© Sputnik / Михаил Климентьев / Фотобанкка ўтишИрина Винер-Усманова и Алишер Усманов
Ирина Винер-Усманова и Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
"Forbes" маълумотларига кўра, миллиардер Усмоновнинг бойлиги 15,7 миллиард долларга баҳоланади.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси президенти, Россия терма жамоаси бош мураббийи Ирина Винер-Усмонова билан ажрашишга қарор қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Москванинг Крилатск тумани судьяси тадбиркорнинг даъвосини 7 июнь куни кўриб чиқади. Суднинг аниқлик киритишича, Усмонов ушбу фуқаролик ишида даъвогар, Винер-Усмонова эса жавобгар ҳисобланади.
Алишер Усмонов Винер-Усмонова билан ажрашиш учун биргаликда сотиб олинган мулк бўйича ҳеч қандай масала ҳал этилмайдиган ва фақат никоҳ расман бузиладиган шаклда ариза берган.
Томонлар вакиллари ўртасидаги суҳбат бугун бўлиб ўтган, шундан сўнг эр-хотинларга якуний қарор қабул қилиш учун тахминан икки ҳафта вақт берилган.
Маълумот учун, 68 ёшли Усмонов ва 73 ёшли Винер-Усмонова 1992 йилда турмуш қурган. Уларнинг фарзандлари йўқ. "Forbes" маълумотларига кўра, Усмоновнинг бойлиги 15,7 миллиард долларга баҳоланади.
Янгиликлар лентаси
0