Иқтисод

IT Park резидентлари сони ва экспорти ҳажми кескин ошди

© Пресс-служба президента УзбекистанаБухарский филиал IT-парка
Бухарский филиал IT-парка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
IT Park резидентлари экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан 3,5 бараварга ошиб, 17,3 миллион долларни ташкил этди.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Шу йилнинг 1-чорак якунлари бўйича IT Park резидентлари томонидан кўрсатилган хизматларнинг умумий ҳажми 814 млрд сўмни ташкил этди. Бу ҳақда IT Park хабар берди.
Таъкидланишича, IT Park резидентлари экспорти ҳажми барқарор ўсишда давом этмоқда. Резидентлар томонидан кўрсатилган хизматларнинг ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 186 фоизга ўсган.
“IT Park резидентлари экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан 3,5 бараварга ошди ва 17,3 миллион долларни ташкил этди”, - дейилади хабарда.
Шу билан бирга экспортнинг 85,2 фоизи АҚШга, қолгани Буюк Британия, Корея, МДҲ мамлакатлари ва БААга тўғри келмоқда.
Йил охирига келиб экспорт ҳажми 100 миллион долларга етиши кутилмоқда.
Ҳозирда резидентлар сони 588 та компанияни ташкил этмоқда.Бу кўрсатгич ўтган чоракка нисбатан 130 фоизга кўп. Уларнинг 479 таси Тошкентда, қолган 109 таси вилоятларда рўйхатга олинган.
Резидентлар фаолият юритаётган соҳалар:
дастурий таъминот;
маълумотларни қайта ишлаш;
бизнес жараёнларини автоматлаштириш;
IT соҳаси ва IT экспортини ўргатиш.
Биринчи чоракда 80 та компания IT Park резиденти мақомини олди, шу тариқа, тегишли даврга нисбатан ўсиш суръати 200 фоизни ташкил этди.
Резидент мақомидан маҳрум бўлган компаниялар ҳам йўқ эмас. Маълум қилинишича, 14 та компания резидент мақомидан маҳрум қилинган, 43 тасига резидент бўлиш рад этилган.
Шу йилнинг 1-чораги якуни бўйича резидент корхоналарда 11,8 минг киши иш билан таъминланди. Иш ўринлари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 184 фоизга кўпайди.
Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон минтақавий IT марказга айланиши кераклигини маълум қилган эди.
Маълумот учун, соҳада фаолият юритувчи компаниялар, ўқув марказлари ва резидентларга бир қатор имтиёзлар берилган. Уларга даромад солиғи 7,5% этиб белгиланган. Шунингдек, корпоратив солиқ, ягона ижтимоий тўловлар ва ўз эҳтиёжлари учун товарларни олиб киришда божхона тўловлари мавжуд эмас.
Янгиликлар лентаси
0