Жамият

Мактаблар учун замонавий компьютерлар ортилган карвон йўлга чиқди

© МНОМНО начала доставку компьютерных классов в школы
МНО начала доставку компьютерных классов в школы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Халқ таълим вазирлиги республика бўйлаб мактабларнинг синф хоналари учун замонавий компьютер техникаларини етказишни бошланди
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Республика бўйлаб 2 029 та мактабнинг синф хоналари учун замонавий компьютер техникалари етказила бошланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Бугунги кунда вазирлик республика бюджетидан 1 014 та замонавий компьютер синфларини харид қилди. Ҳозирда вилоятлардаги умумтаълим мактабларига компьютер техникалари ортилган карвонда босқичма-босқич етказиб берилмоқда.
© МНОМНО начала доставку компьютерных классов в школы
МНО начала доставку компьютерных классов в школы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2022
МНО начала доставку компьютерных классов в школы
“Ушбу компьютерларга дастурлашга оид замонавий дастурий тизимлар, вазирлик томонидан ишлаб чиқилган таълим ресурслари Maktab.uz, Kitob.uz, Edukids, Smartland каби электрон таълим платформалари ва бошқа таълим ресурслари ўрнатилмоқда”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан маҳаллий бюджет ҳисобидан 1 015 та умумтаълим мактабларига компьютер синфларини етказилади.
Маълумот учун, президент имзолаган “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга кўра, 2023−2024-йилларда мактабларда маънан эскирган компьютер синфларини янгилаш учун республика ва маҳаллий бюджетлардан умумий ҳисобда 400 млрд сўм ажратилади.
Янги ўқув йилидан 400 нафаргача ўқувчиси бўлган мактабларда интернет тезлиги камида 40 Мбит/с, ўқувчилар сони 400 нафардан кўп бўлса — камида 100 Мбит/с этиб таъминланади.
© МНОМНО начала доставку компьютерных классов в школы
МНО начала доставку компьютерных классов в школы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2022
МНО начала доставку компьютерных классов в школы
Янгиликлар лентаси
0