Сиёсат

Мирзиёев Жапаров билан қўнғироқлашди: етакчилар нималарни муҳокама қилишди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев встретился с президентом Кыргызстана Садыром Жапаровым.
Шавкат Мирзиёев встретился с президентом Кыргызстана Садыром Жапаровым. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарлари бешта муҳим йўналишдаги ҳамкорликда аниқ натижаларга эришишга алоҳида эътибор қаратишди.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, суҳбатда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Турли даражаларда ўзаро мулоқот ва алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгайиб бормоқда – йил бошидан товар айирбошлаш 30 фоизга ошди.
“Эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда бешта муҳим йўналиш – Давлат чегарасига оид масалаларда, савдо-сотиқни кўпайтириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, транспорт ва энергетика соҳаларида қўшма инфратузилма лойиҳаларини илгари суриш борасидаги амалий ҳамкорликда аниқ натижаларга эришишга алоҳида эътибор қаратилди”, - дейилган хабарда.
Етакчилар Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви кун тартибини ҳар томонлама тайёрлаш муҳимлигини қайд этишди.
Шунингдек, икки давлат раҳбарлари бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.
Янгиликлар лентаси
0