Ўзбекистон фармацевтлари Қозоғистонда халқаро кўргазмада иштирок этишмоқда

© Минздрав узбекистанаЎзбекские фармкомании участвуют на международной выставке в Казахстане
Ўзбекские фармкомании участвуют на международной выставке в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини "Made in Uzbekistan" бренди остида уч кун давомида намойиш қилишади.
ТОШКЕНТ, 19 май - Sputnik. Ўзбекистон фармацевтлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтаётган "KIHE - 2022" халқаро соғлиқни сақлаш кўргазмасида иштирок этмоқда, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарлигида ташкил қилинган Ўзбекистон делегациясида 15 га яқин маҳаллий ишлаб чиқарувчи фармкомпаниялар вакиллари ҳамда агентлик мутахассиcлари бор.
Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини "Made in Uzbekistan" бренди остида уч кун давомида намойиш қилишади.
Маълумот учун Ўзбекистон 2021 йил давомида Қозоғистонга 7,6 млн. долларлик дори воситалари ва тиббий буюмлар экспорт қилинган.
18 май куни иш бошлаган "KIHE - 2022" кўргазмада шунингдек Беларусь, Болгария, Буюк Британия, Германия, Қозоғистон, Хитой, Полша, Россия ва Чехиядан ташриф буюрган 170 дан ортиқ компания вакиллари ўз кўргазма маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.
Шунингдек кўргазма доирасида тиббиёт соҳаси вакиллари учун конференциялар, семинарлар ва маҳорат дарслари ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0