Иқтисод

Ўзбекистон соя майдонларини кўпайтирмоқда

© МинСельХоз УзбекистанаУзбекистан увеличивает производство сои
Узбекистан увеличивает производство сои - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Йил якунига қадар республикада жами 165,0 минг тонна соя дони етиштириш прогноз қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Бу йил Ўзбекистоннинг 146,5 минг гектар майдонига соя экилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Сояни 82,5 минг гектар очиқ майдонларга ва 64,0 минг гектар ғўза қатор ораларига экиш режалаштирилган.
“Йил якунига қадар республикада жами 165,0 минг тонна соя дони етиштириш прогноз қилинмоқда. Ундан 34 минг тонна ўсимлик мойи ва 128 минг тонна соя шроти ишлаб чиқилади. Соя шроти эса, саноат усулида боқилаётган 38 млн бош паррандага йўналтирилади”, дейилади хабарда.
© МинСельХоз УзбекистанаУзбекистан увеличивает производство сои
Узбекистан увеличивает производство сои - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2022
Узбекистан увеличивает производство сои
Айтилишича, Ўзбекистонда соя ва бошқа мойли экинларга талаб ортиб бормоқда. Айни шу мақсадда мамлакатда биринчи соя ва мойли экинлар элита уруғчилик хўжалиги ташкил этилди.
Марказлашган уруғчилик хўжалиги учун синов тариқасида Жиззахнинг Ғаллаорол тумани Олтинбошоқ массивидан 512 гектар ер майдони ажратилиб, майдонларнинг 357 гектарига соя ва 100 гектарига масхар экилди.
Экин майдонларидан йил якунигача 800 тонна ҳажмдаги сара уруғликлар етиштирилиши режалаштирилган. Ҳозирда у ерда соянинг маҳаллий селекцияга оид ҳосилдор, Тўмарис Ман-60, Устоз, Барака ва Гавҳар навларининг юқори авлодли супер элита ҳамда элита уруғликлари етиштирилмоқда.
80,3 минг гектар очиқ майдонларга экилган соянинг 65,4 минг гектари униб чиқди. Яна 2,2 минг гектар майдонларга экиш ишлари давом этмоқда.
© МинСельХоз УзбекистанаУзбекистан увеличивает производство сои
Узбекистан увеличивает производство сои - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2022
Узбекистан увеличивает производство сои
Ўзбекистонда асосий экин сифатида соя экишнинг мақбул муддатлари жанубий ҳудудларда 25-мартдан 5-апрелгача, марказий ҳудудларда 1-апрелдан 15-апрелгача, шимолий ҳудудларда эса 15-апрелдан 25-апрелгача ҳисобланади. Эртапишар навларни эса май ойининг ўртасигача бўлган муддатларда экиш мумкин. Такрорий экин сифатида экиш муддати июн ойида кузги бошоқли дон экинларининг йиғим-теримидан сўнг амалга оширилади.
Ҳозирда ҳудудларда соя экиш ва парваришлаш ишлари давом этмоқда.
Маълумот учун, бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида жами 122 млн гектарга яқин майдонда соя етиштирилмоқда. Ўзбекистонда 2020 йилда 17 314 гектар майдонда соя етиштирилган.
Соя оқсили ҳайвон оқсилига жуда ўхшаш. Соя оқсилидан сут, қатиқ, творог, пишлоқ, турли гўшт, экологик тоза сифатли ёғ олинади. Соя унидан тайёрланган нон маҳсулотлари бир неча кунгача юмшоқ ҳолда сақланиши ва тўйимлилиги билан ҳам ажралиб туради.
Янгиликлар лентаси
0