Ўзбекистон ва Бошқирдистон ҳамкорликда фильм суратга олади

© Фото: агентство кинематографии УзбекистанаМежду "Киноконцерном Узбекфильм" и Киностудией "Башкортостан" подписан меморандум о сотрудничестве
Между Киноконцерном Узбекфильм и Киностудией Башкортостан подписан меморандум о сотрудничестве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2022
Oбуна бўлиш
Бошқирдистон пойтахти Уфа шаҳрида ўзбек киноси кунларини ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. “Ўзбекфильм” киноконцерни ва Бошқирдистон миллий киностудияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди.
18 май куни бўлиб ўтган Бошқирдистон билан минтақалараро ҳамкорлик форуми давомида “Ўзбекфильм” киноконцерни директори Баҳодир Одилов ва А.Абдразаков номидаги Бошқирдистон Миллий киностудия директори Юнир Аминев ўртасида икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Унда ҳамкорликда фильмлар яратиш, Бошқирдистон пойтахти Уфа шаҳрида ўзбек киноси кунларини ўтказиш, ҳамкорликда кинолойиҳалар ишлаш, шунингдек, Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этиш режалаштирилган.
“Кинематография соҳасидаги саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириб, халқларимиз ўртасидаги боғлиқликни, тарихий ўтмишимиз ва истиқболли келажагимизни кино орқали кўрсатмоқчимиз. Учрашувда ўзбек киноижодкорлари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган қатор лойиҳалар муҳокама қилинди. Умид қиламизки, ҳамкорлигимиз ҳар икки республика кинематографияси ривожига ижобий таъсир кўрсатади”, - дейди Бошқирдистон киностудияси директори Юнир Аминев.
Маълумот учун, Бошқирдистон киностудияси 1990 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунгача киностудия томонидан 100 дан ортиқ турли жанрдаги фильмлар, 90 га яқин кинохроника ҳикоялари тайёрланган.
Янгиликлар лентаси
0