Ўзбекистонда ички йўллар қандай қурилиши белгиланди - президент қарори

© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Ташкенте открылись новая дорога и развязка
В Ташкенте открылись новая дорога и развязка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2022
Oбуна бўлиш
2022 йилда цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишлари кластер усулида амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. 2022 йил Ўзбекистонда 2 606 км узунликда цемент-бетон қопламали ички йўллар қурилади. Бу ҳақда 18 май куни қабул қилинган 249 сонли президент қарорида айтиб ўтилган.
Қарорга мувофиқ, 2022 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жами 2 606 км узунликда цемент-бетон қопламали ички йўллар қуриш кластер услубида амалга оширилади.
Манзиллар танлаш - маҳаллий ҳокимликлар, сектор раҳбарлари ва жамоатчилик фикри инобатга олинади ҳамда халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқланади.
Лойиҳага ташкилотларини жалб этиш лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларни давлат экспертизасидан ўтказиш буюртмачи ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Лойиҳа-смета ҳужжатлари “Шаффоф қурилиш” электрон платформаси орқали давлат экспертизасидан ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0