Дунёда

Австралия ва Канадада бир неча кишида илк бор Маймунчечак касаллиги аниқланди

© Sputnik / Александр Вильф / Фотобанкка ўтишОбезьяны в Московском зоопарке
Обезьяны в Московском зоопарке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Австралия, Канада, Буюк Британия, Перу ва Испанияда маймунчечак касаллигига чалиниш ҳолатлари аниқланди. Шифокорлар айтишига кўра, касаллик, одатда енгил кечади ва бир неча ҳафта ичида тузалиб кетади
ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. Австралияда ва Канадада Европадан қайтган сайёҳларда маймунчечак инфекциясининг дастлабки ҳолатлари тасдиқланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Австралиянинг “Янги Жанубий Уэлс соғлиқни сақлаш департаменти яқинда Европадан қайтган сайёҳда маймунчечак билан касалланиш эҳтимоли борлигини аниқлади”, дейилади Янги Жанубий Уэлс штати расмий сайтида.
Таъкидланишича, биз Европа сафаридан қайтганидан бир неча кун ўтиб шифохонага борган қирқ ёшли эркак ҳақида кетмоқда.
Канадада маймунчечакнинг биринчи ҳолатлари Квебек провинциясида аниқланган.
"Бугун кечқурун (пайшанба) Квебек провинцияси Миллий микробиология лабораторияси томонидан қабул қилинган иккита намунада маймунчечак учун синов натижаси ижобий бўлгани ҳақида хабар берилди. Бу Канадада тасдиқланган биринчи иккита ҳолатдир", дейилади Канада ҳукумати веб-сайтида.
Маймунчечакка чалинганлардан бири - мамлакатга келган АҚШ фуқаросидир.
Перуда маймунчечак касаллиги бўйича огоҳлантириш эълон қилинди
Аввалроқ Буюк Британия соғлиқни сақлаш агентлиги мамлакатда маймунчечак билан касалланганларнинг умумий сони тўққиз кишига етгани ҳақида хабар берган эди.
Испания Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва маҳаллий ҳукуматлар Мадридда маймун чечак билан касалланган саккизта ҳолат аниқланганидан сўнг санитария огоҳлантиришини жорий қилди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ. Швециядан ташқари касалликнинг биринчи ҳолати пайшанба куни Италияда ҳам аниқланган.
Маймунчечак камдан-кам учрайдиган вирусли инфекция бўлиб, у одамдан одамга юқиши мумкин. Одатда касаллик енгил кечади ва бир неча ҳафта ичида тузалиб кетади, аммо баъзи кишиларида асорати қиолади.
Маймунчечакнинг дастлабки белгиларига иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, бел оғриғи, лимфа тугунлари шишиши, титроқ ва чарчоқ киради. Терида тошма пайдо бўлиши мумкин, у кўпинча юздан бошланади ва кейин тананинг бошқа қисмларига тарқалади. Тошма касаллик давомида турли босқичлардан ўтади ва охирида қўтирга айланади ва тушади.
Янгиликлар лентаси
0