Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Баланд деворлар ва тиканли сим: “Азовсталь”да таслим бўлганлар қаерда?

© Министерство обороны РФ / Фотобанкка ўтишПродолжается выход пленных украинских боевиков с "Азовстали"
Продолжается выход пленных украинских боевиков с Азовстали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Украина доимий армияси аскарлари ночор аҳволда таслим бўлган бўлса, "Азов" миллатчилари яхши еб ичиб кун кечиргани кўриниб турибди. Лекин Россияда назорати остида барча асирларга муносабат бир ҳил - Женева конвенциясига асосан.
"Азовсталь"да қамалга тушган Украина ҳарбийлари ва миллатчи "Азов" полки жангарилари оммавий таслим бўлишда давом этмоқда. Ярадорлар шифохоналарга, қолганлари Еленовка яқинидаги ахлоқ тузатиш колониясига юборилмоқда.
Яқинда лагерга Халқаро Қизил Хоч вакиллари ва Киевнинг музокаралар делегацияси ва журналистлар ташриф буюрди. Миллатчилар қандай шароитларда сақланаётгани ҳақида батафсил РИА Новости репортажида.

Турли таъминот ва турлича кўриниш

Азовстал гарнизони таслим бўлганининг иккинчи кунида 600 дан ортиқ одам заводни тарк этди. Бу бир кун олдин таслим бўлган гуруҳ билан фарқ жуда катта. Душанба куни чиққан украиналикларнинг кўриниши жуда ночор эди: улар озиб кетган, ночир кийинган кўча дарбадарларига ўхшаса, сешанба чиққанлар - бутунлай бошқача: улар тоза кийинган, яхши овқатланган ва тўйиб ухлагани юзларидан билиниб турарди.
© Пресс-служба Минобороны РФ / Фотобанкка ўтишСдача в плен украинских военных и боевиков с "Азовстали" в Мариуполе
Сдача в плен украинских военных и боевиков с Азовстали в Мариуполе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2022
Сдача в плен украинских военных и боевиков с "Азовстали" в Мариуполе
Улар россиялик ва донецклик ҳарбийларга кўз остидан қараб, нигоҳи тўқнаш келганда дарҳол кўзини олиб қочишади. Гап шундаки, дастлаб чиққанлар асосан армияси аскарлари бўлса. Сешанба куни чиққанларнинг аксарияти “Азов” миллатчи полкининг жангарилари. Текширув гуруҳи уларнинг рюкзакларида бошқа нарсалар қаторида, кўплаб консерваларни топмоқда.
“Азовстал” нинг турли бункерларида озиқ-овқат билан таъминлашда фарқ катта, - деб тушунтиради музокараларда иштирок этган ДХР раҳбари маслаҳатчиси Игорь Кимаковский. - “Қаердадир консерва, тоза ичимлик суви ва дори-дармонлар захиралари бор эди. Бошқа жойда эса (украина ҳарбийлари) ҳар бир аскарга 150 граммдан бўтқа ва бир бўлак сала олишган холос. Сувни эса марказий иситиш қувурларидан олишган”.
Маҳбуслар автобусларга жойлаштиришдан олдин синчиклаб текширилади. Қурол, каска ва бронжилетлар юк машинасининг кузовига қўйилади. Украина ҳарбийларидан бири автоматни топширишдан олдин унинг ствол коробкасини ўпиб қўйди.

Отишмалар остидаги инспекция

Ярадорлар шифохоналарга, қолганлар Еленовкадаги колонияга етказиляпти. Чоршанба куни шифохона ва колонияга ҳам Халқаро Қизил Хоч (ХҚХ) делегацияси ва украиналик музокарачи вакиллар ташриф буюрди. Новоазовскдан тўшакда ётган маҳбусларнинг бир қисми бир кун аввал Донецкнинг Петровский туманидаги 15-шаҳар клиник касалхонасига етказилган ва бу касалхона мунтазам ўққа тутилган.
Инспекция бу ерга келганида, гўё буюртма бўйича, канонада бошланади. Ҳар икки томондан миномётлар ва гаубицалар гумбурлайди, “Град” реактив снарядлари шитирлайди, чиқиб кетаётган ракеталар ўрнини гумбурлаб келаётган қирувчилар эгаллайди. Чет элликлар эҳтиёткорлик билан атрофга қараб, бино ичига яширинишга шошилишади.
© Пресс-служба Минобороны РФ / Фотобанкка ўтишУкраинские пленные с "Азовстали" проходят лечение в больнице Новоазовска
Украинские пленные с Азовстали проходят лечение в больнице Новоазовска - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2022
Украинские пленные с "Азовстали" проходят лечение в больнице Новоазовска
Делегация касалхона бўйлаб айланиб чиқди. Украина томонидан Олий Раданинг IX чақириқ халқ депутати Александр Ковалёв иштирок этмоқда. У донецкликлар ҳурмат билан гапирадиган кам сонли Украина расмийларидан бири. Афсонавий 345-ҳаво-десант полкида хизмат қилган афғон уруши фахрийси. “Биздан бошқа ҳеч ким” фахрийлар ташкилотига раҳбарлик қилади.
Ковалёв ва ХҚХ ходимлари навбатма-навбат камераларга кириб, маҳбуслар билан мулоқот қилишди. Ярадорларнинг кўриниши душанба кунига қараганда анча яхшиланган. Ўшанда улар тирик ўликларга ўхшардилар, лекин ҳозир анча тетик. Рангпар юзлар ва қўрққан нигоҳлар йўқ. Юртдоши билан мулоқот қилишаркан, ҳатто табассум қилиб қўйишади.

Шифокорлар сиёсатдан ташқарида

Ковалёв яхши муносабатда бўлишяптими деб улардан сўради. Ярадорлар бир овоздан: овқатлантиришяпти, уришмайдилар, масхара қилмайдилар, ўз вақтида яраларни боғлаб қўйишади, дори-дармонларни аяшмайди дейди. ХҚХ делегатлари худди шуларни эшитишади. Аскарлар эса: “Азовстални бошқалар тарк этишдими? деган битта савол беришади Уларга жараён давом этяпти деб жавоб беришади.
Россия ва Донецк ҳарбийлари Украина ҳарбийларига караганда, ҳарбий асирлар билан муомала қилиш бўйича Женева конвенциясига қатъий риоя қилади. Ижтимоий тармоқларда шифокорларнинг украиналикларни даволашдан бош тортишгани ва оммавий равишда ўз хоҳишлари билан ишдан бўшатиш учун ариза беришларини ёзишган. ДХР расмийлари буни рад этди.
© Пресс-служба Минобороны РФ / Фотобанкка ўтишСдача в плен украинских военных и боевиков с "Азовстали" в Мариуполе
Сдача в плен украинских военных и боевиков с Азовстали в Мариуполе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2022
Сдача в плен украинских военных и боевиков с "Азовстали" в Мариуполе
“Шифокорлар сиёсатдан ташқарида- дейди ДХР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходими.- Биз тиббий ёрдам керак бўлса, ким бўлишидан қатъий назар, кўрсатамиз. Дўст ёки душман эканлиги аҳамиятсиз. Бизнинг касбимиз шундай.
Асирлар олиб келинганда жуда ёмон аҳволда, жароҳатлари кучайиб кетган эди. Дарҳол барчасининг жароҳатларини боғлаб қўйишди, ҳар бирини мутахассислар текширувдан ўтказди.Донецкда сув билан вазият ёмон эканлигига қарамай, биз беморлар тоза ва саришта сақланаётганига амин бўлдик. Биз буни кузатиб борамиз. Чунки гигиена- даволанишнинг энг муҳим шартларидан бири”

Ҳеч қандай можароларсиз

Еленовкага йўл олдик. Очиқ майдондаги ҳарбий асирлар лагери яқинида ДХР армиясининг аскарлари жойлашган - камида иккита рота. Бу ерда қуролини ташлаган душманни ҳимоя қилишга жиддий эътибор қаратишади. Жангчилар чодир-ёмғирпўшларга ўраниб олишган – Донецк ва унинг атрофида эрта тонгдан ёмғир ёғяпти.
Олти метр баландликда бетон девор. Периметр бўйлаб - тиканли симлар, бурчакларида - прожекторли миноралар. Муассаса раҳбари меҳмонларга қаттиқўллик билан муносабатда бўлади, аммо адолатли: ҳеч қандай истисносиз ҳужжатларни диққат билан, синчиклаб текширади. "Қизил хочл"нинг оқ ёпинғичи бу ерда катта аҳамият касб этмайди. Хонага учтадан киритишади. Ҳамма ичкарига йиғилгач, гуруҳ бараклардан бирига олиб кетилади.
© Sputnik / РИА Новости / Фотобанкка ўтишПункт временного содержания украинских военнопленных на Харьковском направлении
Пункт временного содержания украинских военнопленных на Харьковском направлении - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2022
Пункт временного содержания украинских военнопленных на Харьковском направлении
Бу ерда камида 800 нафар ҳарбий асир бор. Делегация ташрифидан олдин юзга яқин одам кўчага чиқарилиб, уч қаторга тизилади. ХҚХ ходимлари уларни сўроқ қилади. Ва яна: яхши муносабатда бўлишаётгани, кунига уч марта овқат беришаётгани, уришмаётгани ва масхара қилишмаётгани ҳақида жавоб олишади.
“Ҳеч қандай можароли вазиятлар бўлмаган. Улар бизга тўғри муносабатда бўлишади, - дейди барак бошлиғи, “Азов” полки старшинаси. - Тиббий ёрдам кўрсатишяпти. Нима сўрасак, беришяпти. Бундай жой учун шароитлар анча яхши. Маъмурият томонидан ҳеч қандай жисмоний куч ишлатилмаган. Буни қандайдир босим остида эмас, балки ошкора айтяпман. Бир кунда уч маҳал овқат беришади. Бугун макаронли шўрва беришди, жуда мазали чиқибди. Кечги овқатга арпадан тайёрланган бўтқа беришди. Ҳеч нимадан шикоят қилмаймиз, бизга яхши муносабатда бўлишади.
Охирида аёл ҳарбий асирлар ёнига кирамиз. Улар эркаклардан алоҳида, қамоқхона камерасида жойлашган. Хонада ҳаво яхши, жойлар етарли. Зарур бўлган барча гигиеник воситалар бор.
Россия Мудофаа вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Мариуполда 1730 нафар ҳарбий хизматчи таслим бўлган, улардан 771 нафари Азов миллатчилари бўлинмаси жангариларидир.
© Sputnik / Russian Defence Ministry / Фотобанкка ўтишУкраинские военные с "Азовстали" в Мариуполе, сдавшиеся в плен
Украинские военные с Азовстали в Мариуполе, сдавшиеся в плен - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2022
Украинские военные с "Азовстали" в Мариуполе, сдавшиеся в плен
Янгиликлар лентаси
0