Жамият

Chevrolet Traverseнинг янгиланган модели сотувга чиқди

© Пресс-служба UzAuto MotorsChevrolet Traverse 2022
Chevrolet Traverse 2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Автомобил энг илғор технологиялар билан янгиланди. У кучли двигатель ва етти ўриндиқли салон билан олдингиларидан фарқ қилади.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Ўзбекистонда Chevrolet Traverse 2022 янгиланган модели сотувга чиқарилди. Бу ҳақда Uzauto Motors хабар берди.
Айтилишича, автомобил энг илғор технологиялар билан янгиланди. Модел кучли двигатель ва етти ўриндиқли салон билан олдингиларидан фарқ қилади.

“Автомобил рангли 8 дюмли сенсор экран 10 та колонкадан иборат премиум “Bose”динамикли мултимедиа тизимига эга. Йўловчи автомобилнинг хавфсизлик технологиялари ва техник хусусиятлари туфайли сафарда ўзини янада ишончли ва эркин ҳис қилади”, дейилади хабарда.

Янгиланган “Chevrolet Traverse”ни UzAuto Motorsнинг Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри, пойтахтнинг Зангиота ва Серили туманларидаги расмий дилерларидан олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ янгиланган “Chevrolet Traverse” нархлари маълум қилинганди. Моделнинг бошланғич комплектацияси 408 009 595 сўмдан, Premier AT MY22 комплектация 563 130 435 сўм этиб белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0