Иқтисод

Чорвоқ дам олиш масканларида бир неча объектлар савдога чиқарилди

© Sputnik / Анна ЖелиховскаяОтдыхающие на Чарвакском водохранилище
Отдыхающие на Чарвакском водохранилище - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ҳудудларнинг янги эгалари замонавий туристик инфратузилма объектларини яратиши керак. Улар учун алоҳида имтиёзлар бор.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. “Чорвоқ” дам олиш зонасидаги бир қанча объектлар e-auksion.uz электрон платформаси орқали сотувга қўйилди.
Онлайн савдо 26 май куни бўлиб ўтади. Лотлар рўйхати қўйидагича:
Рангли металлар институти дам олиш зонасидаги бинолар – бошланғич баҳоси 4,5 миллиард сўм;
Тиббиёт академиясининг собиқ дам олиш зонаси – 3,6 млрдсўм;
Педиатрлар учун собиқ дам олиш зонаси – 5,7 млрд сўм;
Маиший чиқиндилар полигонининг собиқ майдони – 2,6 млрд сўм;
Бўш турган бино – 1 млрд сўм;
Ҳудудларнинг янги эгаларидан бу ерда замонавий туристик инфратузилма объектларини қуриш талаб этилади.
Аввалроқ, Туризм ва маданий мерос вазирлиги “Чорвоқ” туристик рекреацион зонасига сармоя киритган тадбиркорлар учун имтиёзлар тақдим этилиши ҳақида маълум қилганди.
Сармоядорлар инвестиция ҳажмига қараб – мол-мулк, сув ва ер солиғи тўлашдан озод қилинади. Янги меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
2024 йил 1 январга қадар дор (осма) йўллари, “banji-jamping”, “ziplayn” аттракционлари ва бошқалар учун ускуналар олиб кирилган тақдирда божхона тўловларини тўлашдан тўлиқ озод қилинади.
Янгиликлар лентаси
0