Жамият

Конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича комиссия тузилди

© МИАУАкмал Саидов
Акмал Саидов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Комиссияга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов раҳбарлик қилади.
ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси кенгашларининг қўшма мажлисида маълум қилинди.
Комиссиянинг таркибига жамиятнинг турли қатламларидан, хусусан, депутатлар, сенаторлар, барча ҳудудлардан вакиллар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, етук ҳуқуқшунос, сиёсатшунос ва бошқа экспертлар киритилди.
Таъкидланишича, Конституциявий комиссия ўз фаолиятини “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” деган ғоя асосида очиқлик ва шаффофлик тамойилларига асосланган ҳолда олиб бориши, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда халқнинг таклиф ва фикрлари асосида шакллантириши лозим.
Мажлисда комиссияга ўз фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, аҳолининг барча қатламларидан Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни олиш борасида вазифалар қўйилди.
КомиссиягаОлий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов раҳбарлик қилади. Унга Алишер Қодиров, Актам Ҳайитов, Қутбиддин Бурҳонов, Мурод Камолов ўринбосар бўлди. Депуатт Одилжон Тожиев комиссия Матбуот хизмати раҳбари этиб тасдиқланди.
Аввалроқ, Либерал-демократик партияси ва “Миллий тикланиш” демократик партияси Ўзбекистон Конституциясини такомиллаштириш масаласини Олий Мажлис палаталари Кенгашларига киритишга келишиб олгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 6 ноябрь куни иккинчи муддатга президент сифатида қасамёд қабул қилган Шавкат Мирзиёев ўз нутқида мамлакатда конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш хусусида тўхталган эди. Кейин давлат раҳбари 8 декабрь куни халққа Конституция қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати йўллаган табригида таклиф этилаётган ўзгартиришларни санаб ўтган эди.
Янгиликлар лентаси
0