Ўзбекистон ва Беларусь ўзаро инвестицияларни ҳимоя қилади

© Sputnik / Медиабанкка ўтишБелорусско-украинская граница
Белорусско-украинская граница - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2022
Oбуна бўлиш
Икки давлат ўртасидаги келишувни амалга ошириш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги масъул бўлди.
ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ва Беларусь Ҳукуматларининг инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Битим 2019 йил 1 август куни Минск шаҳрида имзоланган.
Қарорга кўра, Мирзиёев Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилаган.
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида Беларусь томонига тегишли билдиришнома юборади.
Қарор лойиҳасининг қабул қилиниши давлат бюджетидан қўшимча харажатларни талаб этмайди. Бу орқали 2019 йил 1 август куни Минск шаҳрида имзоланган юқоридаги ҳукуматлараро битим кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат процедуралари амалга оширилади ҳамда битимни қўллаш учун замин яратилади.
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов зиммасига юклатилди.
Янгиликлар лентаси
0