Россия ўз зарарига озиқ-овқат экспорт қилмайди - Медведев

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишЗампред Совбеза РФ Д. Медведев провел заседание Межведомственной комиссии Совета Безопасности РФ по вопросам совершенствования государственной миграционной политики
Зампред Совбеза РФ Д. Медведев провел заседание Межведомственной комиссии Совета Безопасности РФ по вопросам совершенствования государственной миграционной политики - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2022
Oбуна бўлиш
Бир томондан бизга қарши ақлдан озган санкциялар қўлланилмоқда, иккинчи томондан эса - биздан озиқ-овқат етказиб беришни талаб қилишмоқда. Бу мантиққа зид - Медведев.
ТОШКEНТ, 20 май – Sputnik. Россия ўз ички бозорига зарар етказадиган буғдой ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилмайди, деди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Россия ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаришга тайёр, лекин биз савдо ҳамкорларимиздан ҳам бирдамликни кутмоқдамиз, жумладан, халқаро платформаларда ҳам. Акс ҳолда, бу мантиққа тўғри келмайди: бир томондан бизга қарши ақлдан озган санкциялар қўлланилмоқда, иккинчи томондан эса - биздан озиқ-овқат етказиб беришни талаб қилишмоқда. Биз ҳам ахмоқ эмасмиз”, — деб ёзди Медведев ўз телеграм-каналида.

У Россия фуқаролари учун озиқ-овқат "муқаддас масала" эканлигини қўшимча қилди ва ўз бозорига зарар этказадиган экспорт етказиб бериш кутилмаслигини яна бир бор таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Украинада махсус операция бошланганидан сўнг Ғарб давлатлари Москвага нисбатан рекорд даражада санкциялар киритди. Чекловчи чоралар асосан банк сектори, юқори технологияли маҳсулотлар соҳасига қарши киритилди. Шу билан бирга, етказиб бериш занжирларининг узилиши туфайли Европа ва АҚШда дон маҳсулотлари нархининг кескин ошиши содир бўлди. Март ойида Чикагодаги биржада буғдой нархи деярли 14 йил ичида максимал даражага кўтарилди ва маккажўхори эса - сўнгги 9 йил ичида қайд этилган энг юқори нархга кўтарилди.
Янгиликлар лентаси
0