Иқтисод

Уран заҳиралари халқаро стандарт бўйича баҳоланади - президент

© Wikipedia / public domainРадиоактивный элемент
Радиоактивный элемент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Шавкат Мирзиёев “Навоийуран” корхонасини трансформация қилиш ҳамда Республикада аниқланган уран захираларини халқаро стандартларга асосан баҳолаш вазифасини қўйди.
ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Навоийуран” давлат корхонасини трансформация қилиш, хорижий мутахассисларни жалб этиб, технологик жараёнларни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Узбекистонда сўнгги йилларда уран бўйича 27 та янги кон очилиб, барқарор хомашё базаси яратилган. <...> Уран захирасини халқаро стандартларга мувофиқ баҳолаш, сўнгги технологиялар асосида рудадан уранни ажратиб олиш даражасини ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Давлат раҳбарижаҳон бозорида уран нархи барқарор ўсиб бораётгани, янги лойиҳаларда бу хомашёни қайта ишлаш ва қўшилган қиймат яратишга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.
Ушбу мақсадга эриши учун соҳага малакали кадрлар кераклиги ҳам қайд этилди. Хусусан 300нафар ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш учун Зарафшон, Ангрен ва Ғузордаги техникумларда геологияга ихтисослашган йўналишларни кўпайтириш таъкидланди.
Янги ва истиқболли конларни тайёрлаш, уларга инвесторларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳузурида “Янги кон” лойиҳа офиси ташкил этилади. Унинг устав капиталига 15 миллион доллар ажратилади. Ушбу лойиҳа офиси литий, алюминий, магний, графит ва бошқа нодир металларни ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширади.
Ундан ташқари, тақдимотда сув танқислиги муаммосини ҳал қилиш мақсадида ерости сув заҳираларидан ақл билан фойдаланиш зарурлиги қайд этилди. Президент мутасадди ташкилотларга ерости суви захираларини кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланишни ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.
Янгиликлар лентаси
0