Янги ўқув йилидан мактаб формаси тўлиқ жорий этилади

© Sputnik / Дильшода РахматоваШкольная форма
Школьная форма - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2022
Oбуна бўлиш
10 августдан ҳар бир туман (шаҳар)да мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг савдо шохобчалари ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Ўқувчилар учун мактаб формасини тўлиқ жорий этиш ишлари янги ўқув йилидан бошланади. Ушбу ҳақида 19 май куни ҳукуматнинг 271-сонли қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга мувофиқ:
2022/2023 ўқув йилидан давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади (олдинга қарорда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилиши айтилган эди).
2022 йил 1 июнгача ҳудудлар кесимида 2022/2023 ўқув йилида мактаб формаларига эҳтиёж аниқланади.
2022 йил 10 августдан ҳар бир туман (шаҳар)да мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг савдо шохобчалари ташкил этилади.
Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади.
Маълумот учун, давлат мактаблари ўқувчилари учун ягона мактаб формаси Вазирлар Маҳкамасининг 666-сон қарорига кўра, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилиши керак эди.
Янгиликлар лентаси
0