Иқтисод

Бюджет ташкилотлари ходимлари маоши оширилди

© Depositphotos / TatiantmarieНациональная валюта - узбекский сум
Национальная валюта - узбекский сум  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб Бюджет ташкилотлари ходимлари маоши ҳамда базавий ҳисоблаш миқдори оширилди.
ТОШКЕНТ, 21 май - Sputnik. Ўзбекистонда барча бюджет ташкилотлари ишчи ходимларининг маошлари 2022 йилнинг 1 июнидан бошлаб 12%га оширилади. Бу ҳақида президентнинг 20 май куни имзоланган фармонида айтиб ўтилган.
1.
2022 йил 1 июндан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 12 фоизга оширилсин.
2.
2022 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 920 000 сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори — ойига 300 000 сўм этиб белгилансин.

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори оширилиши билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплансин, - дейилган фармон матнида.

Шунингдек президент фармонида иш берувчиларга маошлар миқдорини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолда тўлашни таъминла тавсия этилган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 май санасидан бошлаб ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари миқдори 12 фоизга оширилган эди. БҲМнинг бугунги кунда амал қилаётган миқдори 270 минг сўмни ташкил қилади.
Янгиликлар лентаси
0