Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

"Калибр" ракеталари Ғарб қуролларини йўқ қилди

© Sputnik / Денис Абрамов / Фотобанкка ўтишУчения корабельных сил Каспийской флотилии
Учения корабельных сил Каспийской флотилии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Украинанинг Житомир вилоятида Ғарб томониданн етказиб берилган қуролларнинг катта партияси "Калибр" ракеталари ёрдамида йўқ қилинди.
ТОШКЕНТ, 21 май - Sputnik. "Калибр" ракеталари Житомир вилоятида АҚШ ва Европадан Украина ҳарбийлари учун етказиб берилган қурол-яроғ ва техниканинг катта партиясини йўқ қилди, деди Россия Мудофаа вазирлиги вакили, генерал-майор Игор Конашенков.
"Житомир вилоятидаги Малин темир йўл станцияси ҳудудида юқори аниқликдаги, узоқ масофали, денгиздан учирилган "Калибр" ракеталари АҚШ ва Европа давлатларидан Украинани гуруҳлаш учун олиб келинган қурол-яроғ ва ҳарбий техниканинг катта партиясини йўқ қилди”, - деди у.
Генералнинг қўшимча қилишича, юқори аниқликдаги ҳаводан учириладиган ракеталар Одесса порт заводидаги ёқилғи сақлаш иншоотларини ҳам вайрон қилган. Ёқилғи Украина миллатчиларининг зирҳли машиналари учун мўлжалланган эди.
Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Россия ҚК артиллерия ва ракета зарбалари билан щтган сутка давомида Украина Қуролли Кучларининг 77 қўмондонлик пункти, 602 душманнинг ишчи кучи ва техникаси тўпланган ҳудудларини, Украина Қуролли Кучларининг махсус операциялар кучлари учун шахсий таркиб билан ўқув лагери, 43 та артиллерия ва миномёт бирликлари, иккита "Град" батареяларини, 10та ўқ-дорилар омбори, Харьков вилоятидаги Маяки аҳоли пункти яқинидаги Бук-М1 ҳаво мудофаа тизимини ишга туширувчи қурилмасини йўқ қилган.
Шунингдек Россия авиацияси юқори аниқликдаги ракеталар билан учта назорат пости, шу жумладан Бахмут шаҳри (собиқ Артемовск) яқинидаги 109-теродофия бригадасининг қўмондонлик пункти, қўшинлар ва техника жамланган 36 та ҳудудни, саккизта ўқ-дорилар омборини йўқ қилган.
“Ҳаво зарбалари натижасида жами 270 дан ортиқ миллатчи ҳалок бўлди, 52 та ҳарбий техника яроқсиз ҳолга келди”, — дея қўшимча қилди Конашенков.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украина Қуролли кучларининг яна бир Су-25 самолётини Херсон вилоятидаги Новоалександровка яқинида йўқ қилди.
Эслатиб ўтамиз, 20 май куни "Азовсталь"да қуршовга олинган жангариларнинг сўнгги гуруҳи таслим бўлган эди. Шундай қилиб ушбу ер ости иншоотларига эга бўлган ва яхши ҳимояланган ҳудудда сўнгги 3 кун давомида жами 2439 нафар Украина ҳарбийлари ҳамда "Азов" миллатчи батальони жангарилари таслим бўлишди ва асирга олинди.
Россия махсус операцияси

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган таҳқирланиш ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.

Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи март охирида якунланди. Россия армияси Украина жанговар салоҳияти сезиларли даражада камайтиришга муваффақ бўлди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0