Жамият

Кучли шамол Хоразм ва Навоийда уйларнинг томини учирди - ФВВ

© МЧСМЧС показало последствия сильного ветра
МЧС показало последствия сильного ветра - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон ҳудудида 21 - 23 май кунлари кучли шамол эҳтимоли сақланиб қолиши туфайли ФВВ ушбу табиат ҳодисаси билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ҳақида аҳолини огоҳлантирди.
ТОШКЕНТ, 21 май - Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Хоразм ва Навоийда кучли шамол оқибатлари ҳақида маълум қилди.
Хабарда айтилишига кўра, 21 май куни соат 10:45да Урганч шаҳар Абулғози-Баходирхон кўчасидаги уйнинг таҳминан 70 м2 майдонда том ёпма қопламасини шамол учириб, уйнинг орқа томонидаги автотураргохгатуширган. Ҳодиса оқибатида "Gentra" автомобили қисман зарарланган.
Урганч тумани "Ғалаба" МФЙдаги хусусий уйнинг таҳминан 80 м2 майдонда уйини шифер қопламаси шамол оқибатида учиб ерга кулаб тушган. Воқеа жойида тан жарохати олганлар йўқ.
Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида "Дўстлик" МФЙда жойлашган уйнинг тахминан 5 м.кв, "Йўлчилар" МФЙда 2 та хонадонларнинг тахминан 4 кв.м дан том қисми шифер ва туникаларини учирган. Аҳоли тан жароҳати олиши бўйича мурожаатлар келиб тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, Гидрометеорология хизмат маркази томонидан 20 - 23 май кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида шамол тезлиги секундига 23-28 метргача кучайиши Шунингдек, баъзи жойларда бу чангли бўронларни кўтариши мумкинлиги тўғрисида хабарлар берилган.
ФВВ 21 - 23 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди кучли шамол ва ёғингарчиликлар юзага келиши мумкинлиги, тоғли ва тоғ олди ҳудудларида сел ва тошқинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар келтириб чиқариши мумкинлиги тўғрисида аҳолини огоҳлантирди.
Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади - Ўзгидромет
Маълумот учун, бироз олдин ФВВ кучли шамол вақтида турли бахтсиз ҳодислардан сақланиш тўғрисида йўриқнома тарқатан эди.
ФВВнинг кучли шамол вақтидаги тавсиялари:
яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;
электр ва газ воситаларини ўчириш;
кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;
шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;
очиқ майдонда юрган ҳолларда пастликлар, чуқурликлар ва барча хавфсиз ерларга ётган ҳолда ҳимояланиш;
бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади;
автомобилларни дарахтлар остида қолдирмасликни тавсия этади.
Шунингдек, кучли шамолдан сўнг электр ва газ жиҳозларидан улар текширилгандан кейин фойдаланиш талаб этилади.
Янгиликлар лентаси
0