Ўзбекистон спортчилари йилнинг иссиқ вақтида Россияда йиғинлар ўтказади

© МинспортВстреча министров спорта Узбекистана и РФ
Встреча министров спорта Узбекистана и РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия спорт вазирликлари қишда Ўзбекистон ҳудудида ёзда эса Россияда йиғинлар ташкил қилиш ҳақида келишиб олишди.
ТОШКЕНТ, 21 май - Sputnik. Россия ва Ўзбекистон Олимпиада жамоаларини тайёрлашда йилнинг қулай мавсумларида бир-бирининг ҳудудида йиғинлар ўтказишга келишиб олишди.
Тошкентда 20 май куни ШҲТ спорт вазирлари учрашувидан сўнг Россия ва Ўзбекистон спорт вазирларининг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

Унда икки давлат вакиллари ўртасида ўқув-машғулот йиғинлари, турнирлар ташкил этишда ҳамкорликни янада кучайтириш, жисмоний тарбия ва спортга ихтисослашган олий ўқув юртлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, Олимпия терма жамоалари иштирокида йилнинг иссиқ пайтида Россиянинг баҳаво жойларида ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этиш ва қиш фаслида эса юртимизда машғулотлар ўтказиш борасида келишувга эришилди

Шунингдек, оммавий спортни янада ривожлантиришда биргаликда ишлаш, қолаверса халқаро майдонларда муваффақиятга эришиш борасида ҳам ҳамкорликни кучайтиришга келишилди.
Учрашувда Ўзбекистон томонидан Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов, вазир ўринбосари Шахрулло Махмудов ҳамда Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Жасур Акрамовлар иштирок этди.
Россия томонидан спорт вазири Олег Матисин бошчилигидаги делегация иштирок этди.
© МинспортВстреча министров спорта Узбекистана и РФ
Встреча министров спорта Узбекистана и РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2022
Встреча министров спорта Узбекистана и РФ
Янгиликлар лентаси
0