Россия

Россияга кириш таъқиқланган 963 нафар Америкаликларнинг "қора рўйхати" эълон қилинди

© Sputnik / Наталья СеливерстоваВид на Московский Кремль
Вид на Московский Кремль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ташқи ишлар вазирлиги Россияга кириши тақиқланган 963 нафар Америка расмийларининг қора рўйхатини эълон қилди. Улар орасида Жо Байден, Камала Харрис ва бошқалар бор.
ТОШКЕНТ, 21 май - Sputnik. Москва жавоб чора сифатида, АҚШнинг 963 нафар фуқаросига Россияга киришини доимий тақиқлади, деб хабар қилмоқда Ташқи ишлар вазирлиги. ТИВ сайтида энди Россияга кира олмайдиган фуқароларнинг тўлиқ рўйхати бор.
"Қўшма Штатлар томонидан доимий равишда қўлланилаётган санкцияларга ва бизни фуқароларни стоп-рўйхатга киритиш учун жўнатилаётган сўровлар муносабати билан Ташқи ишлар вазирлиги Россияга кириши доимий равишда тақиқланган Америка фуқаролари рўйхатини эълон қилади", - дейилган вазирлик хабарида.
Шу билан бирга, Россия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу чекловлар фақатгина "жавоб чораси" эканини ҳамда улар оддий америкаликларга қарши қаратилмаганини алоҳида таъкидлаб ўтган.
Баёнотда айтилишига кўра, Россия қарши санкциялари фақат бутун дунёда қандайдир "қоидаларга асосланган" неоколониал тизим ўрнатишга уринаётган АҚШ бошқарув синфига қарши қаратилган ва уларни янги геосиёсий воқеликни тан олишига ва ўз хулқини ўзгартиришига ундашни мақсад қилган.
Россия қарама-қаршиликка интилмайди ва ўзаро ҳурматга асосланган ҳалол мулоқот учун ҳар доим очиқ. Биз Америка халқига ҳурмат билан муносабатда бўлганмиз. Русофобия қўзғатишга уринаётган АҚШ расмийлари ва уларга хизмат қилаётганлар эса ушбу "қора рўйхатга" киритилган, - дейилади ТИВ баёнотида.
"Қора рўйхат"га 15 мартдан бери Россиянинг “стоп рўйхати”га киритилган сиёсатчилар, амалдорлар, шунингдек, АҚШнинг баъзи юқори лавозимли амалдорлари киритлган. Улар орасида АҚШ президенти Жо Байден, давлат котиби Энтони Блинкен, мудофаа вазири Ллойд Остин ва штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Марк Миллейлар киритилган.
Эслатиб ўтамиз, Украинада махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг, Россия ўз дипломатларини мисли кўрилмаган ҳайдаб чиқаришга дуч келди: уч ойдан камроқ вақт ичида бир неча юз киши. Бундан ташқари, кўплаб россиялик амалдорлар ва сиёсатчиларга нисбатан АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларига киришни тақиқловчи шахсий санкциялар қўлланилди.
Шу билан бирга, президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Кремль Ғарб давлатларининг бундай ҳаракатларидан афсусда, чунки бу мисли кўрилмаган қийин шароитда мулоқот қилиш имкониятларини торайтиради.
Янгиликлар лентаси
0