Видео

Сўнгги жангариларнинг "Азовсталь"дан чиқиши - видео

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия Мудофаа вазирлиги сўнгги жангариларнинг "Азовсталь"дан чиқишини кўрсатди.
ТОШКЕНТ, 21 май - Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг "Азов" миллий полкининг сўнгги жангарилари Мариуполдаги "Азовсталь" металлургия заводидан чиқиши акс этган видеони эълон қилди.
Вазирлик хабарида айтилишига кўра, жангарилар шартсиз таслим бўлишган.
Видеода миллатчиларнинг шахсий нарсаларини рус ҳарбийларига текшириш учун топширишлари кўрсатилган. Россиялик ҳарбий хизматчилар ҳам жангариларнинг кийимларини кўздан кечириб, татуировкаларни кўрсатишни сўрашади.
Жангарилардан бирининг елкасида "Тесак" лақабли машҳур миллатчининг портрети туширилган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Азовсталь" қуршовга олинган 2,5 мингга яқин жангарилар ва Украина ҳарбийларининг 531 кишидан иборат сўнгги гуруҳи 20 май куни таслим бўлган эди. Бу ҳақида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу президент Владимир Путинга 20 май куни ҳисобот берган эди.
"Азовсталь" тўлиқ озод қилинди - Шойгу
"Азов" миллатчи батальони

Украина Миллий гвардиясининг "Азов" махсус бўлинмаси 2014 йилдаги давлат тўнтаришидан сўнг ташкил қилинган.

Унинг таркибига ирқчилик ва неонацист қарашларга эга бўлган миллатчи радикаллар кирган. У ерда нафақат Украина фуқаролари, балки бошқа мамлакатлардан келган ёлланма аскарлар ҳам бор эди.

"Азов" жангарилари 2015 йилдан буён Донбассда тинч аҳолига нисбатан одам ўғирлаш, қийноққа солиш, асирларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, халқаро конвенциялар билан тақиқланган жанговар воситалардан фойдаланиш каби жиноятлар содир этиб келган. Россия Тергов қўмитаси томонидан, Донбассда аниқланган рад этиб бўлмас далиллар асосида, "Азов" ва "Правий сектор" жангариларига нисбатан ЖКнинг кўплаб моддалари бўйича жиноий ишлар қўзғатилган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0