Жамият

Бухоро – Хива йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади

© Sputnik / Константин Михальчевский / Фотобанкка ўтишБилеты на пассажирский поезд в руках мужчины
Билеты на пассажирский поезд в руках мужчины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қатнов 4 июндан бошланади. Поезд Бухоро шаҳридан чоршанба, жума ва якшанба кунлари йўлга чиқади.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. 4 июндан Бухоро – Хива йўналишида поезди қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси матбуот хизмати хабар берди.
Поезд Бухоро шаҳридан чоршанба, жума ва якшанба кунлари соат 12:14 да йўлга чиқади ва Хива шаҳрига 18:33 да етиб боради.
Ҳафтанинг душанба, пайшанба ҳамда шанба кунлари соат 08:10 да Хива темир йўл вокзалидан жўнаб кетади ва соат 14:36 да Бухоро темир йўл вокзалига етиб боради.
Аввалроқ 8 майдан Тошкент-Шаҳрисабз йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” замонавий поездлари қатнови йўлга қўйилиши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0