Иқтисод

Енгил автомобиллар импорти 2 бараварга ошди

© Александр ГальперинАвтомобиль Hyundai
Автомобиль Hyundai  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Январь-апрель ойларида Ўзбекистон 21 та хорижий давлатдан 12 017 та енгил автомобил импорт қилган.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон қиймати 280,4 миллион долларига тенг 12 017 та енгил автомобил импорт қилган. бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6113 тага ёки 2 бараварга ошган.
Мамлакатга январь ойида 3037 та, февраль ойида 2911 та, март ойида 2560 та ва апрель ойида 3509 та автомобиль олиб келинган.
Тўрт ой ичида Ўзбекистонга энг кўп автомобилни Хитой (6100 та), Жанубий Корея (2971), Қозоғистон (1849) ва Россия (848) сотган.
Аввалроқ Ўзбекистонда январь-март ойларида 68 905 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилгани хабар қилинган эди. Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 24 451 тага ошган.
Янгиликлар лентаси
0