Жамият

Наманганнинг қатор ҳудудларига сел келди – видео

© Фото: Тўрақўрғон тумани ҳокимлигиКосонсойнинг Тўрақўрғон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмига сел келди
Косонсойнинг Тўрақўрғон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмига сел келди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Наманган вилояти ФВБ Косонсойга сел келгани ҳақидаги хабарлар юзасидан маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Косонсой туманига 22 май куни сел келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Хабарда ёзилишича, шу куни вилоятда ёққан ёмғир оқибатида Косонсой туманидаги Косонсой сойига ёмғирдан тўпланган сувлар келган. Бундан ҳудуддаги аҳоли яшаш хонадонлари, экин майдонлари ҳамда бошқаларга зарар етмаган.
“Ҳозирда вилоятдаги сойлар тўлиқ назоратга олинган ҳамда сел келиш хавфининг олдини олиш, уни бартараф этиш мақсадида Наманган вилояти ФВБ куну тун шай ҳолатда”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, кучли ёмғир ёғиши оқибатида Косонсойнинг Тўрақўрғон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмига ҳам сел келган. Туман ҳокимлиги ва ФВБнинг тезкор гуруҳи селни аҳоли ҳамда экин ерларига зиён етказмаслигини назорат қилиб турган.
© Фото: Тўрақўрғон тумани ҳокимлигиКосонсойнинг Тўрақўрғон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмига сел келди
Косонсойнинг Тўрақўрғон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмига сел келди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2022
Косонсойнинг Тўрақўрғон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмига сел келди
Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда кучли ёмғир сабаб Чуст туманидаги хонадонларни сув босгани акс этган видеолар тарқалмоқда.
Наманган Гидрометрология бошқармаси хабарига кўра, маҳаллий вақт соат 09:20 дан 11:30 га қадар Чуст тумани Каркидон қишлоғидаги кузатув постида умумий 38 мм ёғин ёққан. Бу туманда май ва июнь ойида ёғадиган умумий икки ойлик ёғин миқдорига тенг.
Янгиликлар лентаси
0