Украиналик ҳарбийлар таслим бўлиш учун чиққан “Азовсталдаги” тоннел – видео

Oбуна бўлиш
РИА Новости таслим бўлиш учун украиналик ҳарбийлар чиқиб келган “Азовсталь” заводидаги тоннел кадрларини кўрсатди.
РИА Новости мухбири Мариуполдаги “Азовсталь” заводи тоннелини видеога олди, айнан у ердан украиналик ҳарбийлар ва “Азов” (уларга қарши Россияда жиноий иш очилган) миллатчи жангарилари таслим бўлиш учун чиқиб келишган.
Эслатиб ўтамиз, "Азовсталда" қуршовга олинган 2,5 мингга яқин жангарилар ва Украина ҳарбийларининг 531 кишидан иборат сўнгги гуруҳи 20 май куни таслим бўлган эди. Шу тариқа, Маруполь шаҳри жангарилардан тўлиқ озод этилган.
"Азов" миллатчи батальони

Украина Миллий гвардиясининг "Азов" махсус бўлинмаси 2014 йилдаги давлат тўнтаришидан сўнг ташкил қилинган.

Унинг таркибига ирқчилик ва неонацист қарашларга эга бўлган миллатчи радикаллар кирган. У ерда нафақат Украина фуқаролари, балки бошқа мамлакатлардан келган ёлланма аскарлар ҳам бор эди.

"Азов" жангарилари 2015 йилдан буён Донбассда тинч аҳолига нисбатан одам ўғирлаш, қийноққа солиш, асирларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, халқаро конвенциялар билан тақиқланган жанговар воситалардан фойдаланиш каби жиноятлар содир этиб келган. Россия Тергов қўмитаси томонидан, Донбассда аниқланган рад этиб бўлмас далиллар асосида, "Азов" ва "Правий сектор" жангариларига нисбатан ЖКнинг кўплаб моддалари бўйича жиноий ишлар қўзғатилган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0