Дунёда

Венгрия бош вазири Россияга қарши санкцияларни атом бомбасига қиёслади

© Sputnik / Валерий МельниковПремьер-министр Венгрии Виктор Орбан, архивное фото
Премьер-министр Венгрии Виктор Орбан, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Виктор Орбаннинг сўзларига кўра, айрим Россияга қарши санкциялар оқибатлари атом бомбасига ўхшайди.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Айрим Россияга қарши санкциялар оқибатларини атом бомбаси ҳаракатларига қиёслаш мумкин. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан Сербия президенти Александр Вучич билан бўлган матбуот анжуманида маълум қилди.
Орбаннинг сўзларига кўра, Брюсселнинг айрим таклифлари нарх кўтарилиши, очарчилик ва Ғарб мамлакатларида янада кўпроқ мигрантлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
“Венгрия Брюсселнинг нарх кўтарилиши, очарчилик ва мисли кўрилмаган оммавий миграцияни келтириб чиқариши мумкин бўлган Россияга қарши ўйламай қилинган ва номақбул чораларига рози эмас, чунки улар атом бомбасига ўхшайди”, - деди Венгрия бош вазири. Унинг сўзларидан 24.hu нашри иқтибос келтирган.
Орбан Вучичга мурожаат қилаётиб, мамлакати оғир дамни бошдан кечираётганини қўшимча қилган, чунки у Европа иттифоқи аъзоси.
У бу йил қишлоқ хўжалиги ходимлари қаҳрамон бўлишларини таъкидлади.
Биз ҳақимизда нима деб ўйлашлари қизиқ эмас, асосийси энергия таъминоти - Венгрия
Янгиликлар лентаси
0