Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишининг бошланиш муддати айтилди

© Pixabay / 652234Железная дорога рельсы
Железная дорога рельсы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2022
Oбуна бўлиш
Бишкек Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон йўналиши бўйича темир йўл қурилишини кузда бошлаш режалаштирилгани маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Қирғизистон ҳукумати кеча 2022-2026 йилларда темир йўл транспортини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини тасдиқлади.
“Дунё” ААнинг “Кабар” нашрига таяниб ёзишича, қарор нафақат темир йўл транспорти ва инфратузилмасини келажакда ривожлантириш ва яхшилаш учун шароит яратади, балки темир йўл орқали йўловчи ва юк ташиш даражаси ва сифатини оширишга хизмат қилади.
“Темир йўл тармоғини ривожлантириш Вазирлар маҳкамасининг устувор йўналишларидан биридир. Кузда мустақиллигимиз тарихидаги энг йирик лойиҳа – Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон йўналиши бўйича темир йўл қурилишини бошлаш режалаштирилган. Бу лойиҳани қўллаб-қувватлаш зарур" – деган Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси раҳбари Акилбек Жапаров йиғилишда.
Аввалроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон Хитойга темир йўл қурилишини тезлаштирмоқчи экани хабар қилинган эди.
2019 йилда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўлини қуриш бўйича техник-иқтисодий асос тайёрланган эди. Россия техник-иқтисодий асосни тайёрлаш учун 200 миллион рубль ажратган.
Янгиликлар лентаси
0