Болакайни қутқарган ўзбекистонлик бутунроссия мукофоти совриндори бўлди

© Фонд социально-культурных инициативЛауреат Всероссийской общественно-государственной инициативы "Горячее сердце", узбекистанец Мирзаулугов Шахзод Бехзод оглы.
Лауреат Всероссийской общественно-государственной инициативы Горячее сердце, узбекистанец Мирзаулугов Шахзод Бехзод оглы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2022
Oбуна бўлиш
Тошкентлик талаба Зарафшон тоғ тизмалари бағрида чўкиб кетаётган болани қутқариб қолди.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ўзбекистонлик талаба Мирзаулуғов Шаҳзод Беҳзод ўғли дарёда чўкаётган болакайни қутқариб қолди ва “Оташин юрак” бутунроссия жамоат-давлат ташаббуси совриндори бўлди.
Шаҳзод ёз ойида Зарафшон тоғ тизмалари бағрида дам олган. У кўл ва сув оқими қўшилиши жойидан узоқ бўлмаган ерда бир боланинг чўкиб кетаётганини кўриб қолган. Болакай “Ёрдам беринг!” дея сувдан бошини чиқарган ва яна сув остига кўмилиб кетган.
Шаҳзоднинг тан олишича, у аввалига қўрққан ва ўзини йўқотиб қўйган. Кейин ўзини қўлга олиб, болакайни қутқариш ҳаракатини бошлаган. У тезда кийимларини ечиб, ўзини сувга отган. Жабрланувчининг олдига сузиб келиб, уни қирғоққа олиб чиқишга муваффақ бўлган.
У болани ерга ётқизиб, уни ҳушига келтирган. Кейин маълум бўлишича, совуқ сувда узоқ чўмилиши оқибати болакайнинг томирлари тортишиб қолган ва бу унинг чўкиб кетишига сабаб бўлган.
Шаҳзоднинг сўзларига кўра, у ҳаммаси яхши тугаганидан хурсанд, энди у бошқаларга қутқариш кўникмаларини ўргатмоқда.
Талаба “Оташин юрак” ("Горячее сердце") кўкрак нишон билан тақдирланади.
Эслатиб ўтамиз, Россияда “Оташин юрак” бутунроссия жамоат-давлат ташаббуси 2013 йилдан буён амалга ошириб келинади. Унинг асосий мақсади ўзининг фаол хатти-ҳаракатларини намоён этган, одамларга беғараз ёрдам берган 23 ёшгача бўлган болалар ва ёшларни табриклаш ва уларга миннатдорчилик билдиришдир.
Янгиликлар лентаси
0