Жамият

Ҳафта ўртасига келиб ҳаво +37 даражагача кўтарилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровПродавцы кукурузы на рынке Чорсу
Продавцы кукурузы на рынке Чорсу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
26-28 май кунлари республиканинг баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ҳафта давомидаЎзбекистон бўйича илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Бугун республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақатгина Фарғона вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати +23...+28 даража атрофида бўлади.
24-26 май кунлари Ўзбекистон бўйича ҳаво кам булутли ва илиқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи аста-секин кўтарилади ва ҳафта ўртасига келиб +32...+37 даражага етади.
27 майда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳавонинг навбатдаги қисми кириб келиши бошланади. Республиканинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати +5...+7 даражага пасаяди.
25 майда шимолда, 26-28 май кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0