Дунёда

КХШТ бош котиби НАТОнинг кенгайиш режаларига муносабат билдирди

© SputnikГенеральный секретарь ОДКБ Станислав Зась
Генеральный секретарь ОДКБ Станислав Зась - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Станислав Зас: Шимолий Атлантика альянсига янги аъзоларнинг қабул қилиниши тарангликнинг кучайиши ва минтақани ҳарбийлаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратади.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) бош котиби Станислав Заснинг айтишича, ташкилот НАТОнинг кенгайиши билан юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларга жавоб қайтариш учун етарли куч ва воситаларга эга. Бу ҳақда у “Беларусь 1” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Бундай вазиятда куч салоҳиятимизни оширишимиз керакми? Бу вазиятда (янги аъзолар НАТОга қўшилганда – таҳр.) ҳақиқатда юзага келадиган эҳтимолий таҳдидларга жавоб бериш учун бизда етарлича куч ва воситалар мавжуд. Ҳозир бундай масала кун тартибида йўқ (КХШТ куч блокини кучайтириш тўғрисида – таҳр.)”, - деди Зась Швеция ва Финляндиянинг НАТОга кириш режаларига изоҳ бераётиб. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Унинг сўзларига кўра, Шимолий Атлантика альянсига янги аъзоларнинг қабул қилиниши тарангликнинг кучайиши ва минтақани ҳарбийлаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратади, бу эса барча томонлар учун хавфсизликни мустаҳкамлашга ёрдам бермайди.
Финляндия ва Швециянинг НАТОга кириши Россияга ҳаракат эркинлигини беради - Захарова
Маълумот учун, Финляндия ва Швеция Россиянинг Украинадаги махсус операцияси ортидан узоқ муддатли бетарафликдан воз кечиш ва Шимолий Атлантика альянсига қўшилиш имкониятлари ҳақида гапира бошлади. НАТО раҳбари Йенс Столтенбергнинг айтишича, ташкилот Скандинавия давлатларини ўз сафларида кўришдан ва уларга тез интеграциялашув имкониятини тақдим этишдан хурсанд бўлади.
Расмий Москва Финляндия НАТОга қўшилса, Россия жавоб чораларини кўришга мажбур бўлишини эълон қилди. Хусусан, Россия ўз миллий хавфсизлигига бу борада юзага келадиган таҳдидларни тўхтатиш учун ҳам ҳарбий-техник, ҳам бошқа характердаги жавоб чораларини кўришини билдирди.
Финляндия ва Швеция НАТОга аъзо бўлса Россия қандай чора кўради?
Янгиликлар лентаси
0