Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Мединский Украинани музокараларни тўхтатиб қўйишда айблади

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишПереговоры России и Украины в Стамбуле
Переговоры России и Украины в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2022
Oбуна бўлиш
Мединский: Россия Украина билан музокараларни давом эттиришга тайёр, уларни тўхтатиб қўйиш Киев томонидан билдирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Москва ва Киев ўртасидаги музокаралар жараёнини тўхтатиб қўйиш Украина ташаббуси бўлган. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси ва Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский Беларуснинг ОНТ телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
У Россия юқори даражадаги мулоқотдан ҳеч қачон бош тортмаганини таъкидлади.
“Буни Владимир Владимирович Путин бир неча бор тасдиқлаган. Масала шундаки, президентлар ўртасида юқорида даражадаги учрашув бўлиб ўтиши учун жиддий тайёргарлик кўриш керак. Яъни юқори даражада тайёр бўлган ҳужжатлар лозим”, - деди Мединский. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Унинг фикрича, Россия етакчиси ва Украина президенти Владимир Зеленский “шунчаки суратга тушиш учун эмас”, балки якуний келишувларга эришиш ва аниқ бир битимларни имзолаш учун учрашишлари керак.
Мединский бир ой олдин Россия томони Киевга унда қатор асосий позициялар келишилган шартнома лойиҳасини топширганини қўшимча қилди.
“Биз яна олдинга силжишни режалаштиргандик. Аммо ўша пайтдан буён Украина томонидан мулоқотни давом эттиришга бўлган интилиш йўқ. Улар ҳатто ўзлари томондан мувофиқлаштирилган шартнома лойиҳасини расман тасдиқлашмади. Улар ҳеч қаёққа шошишмаяпти, чамаси. Тўп тўлиқ улар томонда”, - деди хулоса қилди Россия президенти ёрдамчиси.
Янгиликлар лентаси
0