Жамият

Мўйноққа пушти ва жингалак сақоқушлар учиб келди – фото

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
“Судочье-Акпетки” давлат буюртма қўриқхонасида пушти ва жингалак сақоқушларнинг галасини тасвирга олишга муваффақ бўлинди.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. “Судочье-Акпетки” давлат буюртма қўриқхонаси ходимлари олиб борган назорат тадбирлари давомида пушти ва жингалак сақоқушларнинг галаси тасвирга олинди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар берди.
Бу қушларнинг ҳаво халтаси ҳамда скелети ғовак бўлиши туфайли сувда яхши сузади ва яхши уча олади.
“Колония бўлиб денгиз, дарё ва кўл оролларидаги қамишзорларда тўпланади. Дарахт ва ерга уя қуради. Одатда, 2—3 та тухумини нари ва модаси 35—40 кун навбатлашиб босади. Болалари 70—75 кунда учирма бўлади”, - дейилади хабарда.
Қушларнинг сони қисқариб бораётган тур сифатида Ўзбекистоннинг Қизил китобига киритилган.
© Фото: Давлат экология қўмитаси
Мўйноққа пушти ва жингалак сақоқушлар учиб келди - Sputnik Ўзбекистон
1/3
© Фото: Давлат экология қўмитаси
Мўйноққа пушти ва жингалак сақоқушлар учиб келди - Sputnik Ўзбекистон
2/3
© Фото: Давлат экология қўмитаси
Мўйноққа пушти ва жингалак сақоқушлар учиб келди - Sputnik Ўзбекистон
3/3
Сақоқушларнинг ташқи кўриниши
Уларнинг вазни 13 кг атрофида ва қанотларини ёзганида 3 м гача етади. Патлари кулранг тусли оқ, бошида ва бўйнининг орқа қисмида узун жингалак патли кокилчаси бор, қанотларининг учи қора, тумшуқости халтаси сариқ, оёқлари кул ранг. Ёш қушлар кул ранг-қўнғир тусда.
Маълумот учун, ушбу қушлар Оролбўйида, Амударё дельтасида, Айдар-Арнасой кўллар тизимида уялайди. Мавсумий учишида сақоқушлар Амударё, Сирдарё ва Зарафшон хавзаларининг бошқа йирик текслик сувларида учрайди, баъзида қишлайди.
Сақоқушларнинг яшаш тарзи
Қамишлар қалин ўсадиган, балиқга бой бўлган йирик, саёз текслик сув хавзаларида яшайди. Балиқлар билан озиқланади. Уясини қамиш уюмларига ёки саёз жойлар ва оролларда қуради. Тухум босганида одатда 2 та оқ тухум қўяди. Ёш қушлар 65-70 кунлик бўлганида, июнь-августда уча бошлайди. Шундан сўнг тўп-тўп уялари бўлиниб кетади ҳамда қушлар галалари ҳосил қилади ва овқат излаб кўчиб юради. Баҳорги учиб ўтиши март-апрелда, кузги учиб ўтиши сентябрь-ноябрда бўлади.
Қушларни ов қилиш таъқиқланган.
Янгиликлар лентаси
0