Польша Киевнинг даромадини ўзиники деб ҳисоблайди – Захарова

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишБрифинг официального представителя МИД России М. Захаровой
Брифинг официального представителя МИД России М. Захаровой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2022
Oбуна бўлиш
Захарова Польша бош вазирининг Норвегияга даромадини Украина билан бўлишиш ҳақидаги чақириғига муносабат билдирди.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Украина даромадларининг Польша томонидан “ўзлаштирилиши”ни айтди. У бу ҳақдаги фикрини ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

“Шунчаки, Киевнинг даромади, Польша раҳбарияти нуқтаи назаридан, аллақачон Варшаванинг даромадидир”, - деди Захарова Матеуш Моравецкийнинг таклифига муносабат билдириб.

Аввалроқ Польша бош вазири Матеуш Моравецкий Норвегия ҳукуматини нефть ва газ экспортидан тушган фойдани Украина билан бўлишишга чақирган эди. Польша бош вазирининг сўзларига кўра, Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси фонида энергия нархи ошиши сабабли Норвегия газ ва нефть сотишдан қўшимча равишда 100 миллиард евродан ортиқ даромад олади.
“Ҳурматли норвегиялик дўстлар, бу адолатдан эмас”, - деган эди у.
Янгиликлар лентаси
0