Жамият

Қарши аэропортини таъмирлаш бошланди

© Пресс-служба Министерства транспорта Республики УзбекистанВ Международном аэропорту Карши ведутся масштабные строительные и ремонтные работы.
В Международном аэропорту Карши ведутся масштабные строительные и ремонтные работы.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
У ерда замонавий багаж тақсимловчи ленталар ва йўловчилар учун қулайликлар яратишга мўлжалланган бошқа мосламалар ўрнатилади.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Қарши халқаро аэропортида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Дастлабки босқичда ташриф буюрувчилар учун мўлжалланган зал кенгайтирилиб, аэровокзалнинг йўловчилар ўтказувчанлик қобилиятини соатига 200 йўловчидан 400 нафар йўловчига ошириш режалаштирилган.

Шунингдек, аэровокзалнинг иккинчи қавати жўнаб кетувчи йўловчилар учун мўлжаллаб қайта реконструкция қилинади. Вазирлик хабарида таъкидланишича, бунинг натижасида комплексдаги йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш устунлари сони ҳозирги 3 дан 10 тага оширилади.

Шу билан бирга замонавий багаж тақсимловчи ленталар, электрон тарозилар ва йўловчилар учун қулайликлар яратишга мўлжалланган бошқа мосламалар ўрнатилади.
© Пресс-служба Министерства транспорта Республики УзбекистанВ Международном аэропорту Карши ведутся масштабные строительные и ремонтные работы.
В Международном аэропорту Карши ведутся масштабные строительные и ремонтные работы.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2022
В Международном аэропорту Карши ведутся масштабные строительные и ремонтные работы.
Янгиликлар лентаси
0