Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Қодиров асир украиналик миллатчиларни Чеченистонга “олиб кетди” - видео

© Sputnik / Пресс-служба главы Чеченской Республики / Фотобанкка ўтишГлава Чеченской Республики Рамзан Кадыров
Глава Чеченской Республики Рамзан Кадыров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Чеченистон раҳбари“Азовсталдаги” жангариларнинг асирга тушишига бағишланган видеони кўрсатди.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров автобусда “Азовсталдаги” асир миллатчиларни “олиб кетгани” акс этган видеони чоп қилди.
Роликда “Азов” миллатчи бўлинма жангарилари қандай қилиб Рим папаси ва бошқа етакчилардан ёрдам сўрашгани ҳақида сўз боради. Кейин уларнинг охир-оқибат беркиниб ётган жойларидан чиқиб, таслим бўлишгани акс этган.
Сўнгра видеода гўёки Қодиров уларни лезгинка садолари остида МАЗ автобусида олиб кетаётганини кўриш мумкин.
“Мен огоҳлантиргандим ахир”, - дея ёзган Қодиров видео остида.
Эслатиб ўтамиз, "Азовсталда" қуршовга олинган 2,5 мингга яқин жангарилар ва Украина ҳарбийларининг 531 кишидан иборат сўнгги гуруҳи 20 май куни таслим бўлган эди. Шу тариқа, Маруполь шаҳри жангарилардан тўлиқ озод этилган.
Янгиликлар лентаси
0