Колумнистлар

Россиядан бутун дунёни бепул боқишни талаб қилишмоқда

© Sputnik / Виталий БелоусовПшеница на полях, архивное фото
Пшеница на полях, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бир қанча вақт олдин коллектив Ғарб бизни озиқ-овқат инқирозида айблашинини ёзган эдик. Фақат унинг муддатида озгина адашибмиз.
Шериклар ёзга қадар сабр қила олмади. Ҳозирнинг ўзида британиялик, германиялик ва америкалик масъул шахслар бутун дунёни бўлажак очлик билан қўрқитмоқда ва бунда барча жавобгарликни Россияга ташлаб қўйишмоқда деб ёзади РИА Новости колумнисти. “Путин очлик билан таҳдид ўтказиб шантаж қилмоқда”-, деб хулоса қилади Американинг Newsmaх нашри.
Россияни айнан нимада айблашмоқда? Биринчидан, махсус ҳарбий операция. Бу Украинада дон экиш кампаниясини хавф остига қўяди. Иккинчидан, Азов ва Қора денгиз портларини тўсиб қўйилиши, бунинг натижасида кемалар Украина донини олиб чиқа олмаслиги.
Бироқ портларни аслида украиналикларнинг ўзи тўсиб қўйган. Украина Қуролли Кучлари эриша оладиган сув зонасининг барча қисмларини миналашди, ҳатто Одессанинг шаҳар пляжи ҳам сақланиб қолмади. Бўрондан кейин бу миналар парчаланиб, очиқ денгизга сузиб кетди. Ҳозир Қора денгиз оқимлари уларни суздириб кетмоқда балки. Бомбалар қаерга бориб қолиши номаълум. Бундай шароитда қандайдир тижорат рейсларини ташкил этишга уриниш ўлимга ўхшайди. Украина минаси деб кема портлашидан Худо сақласин! Яна Россия ҳамма нарсага айбдор бўладику.
Махсус операцияга келсак, барча мақсадларга эришилгандан сўнг, албатта, унинг якунланишини хоҳлаймиз, шубҳасиз. Аммо ҳозир - ғарблик шериклар Украинага кечаю кундуз қурол-яроғ тарқатиб, у ерга ҳарбий маслаҳатчиларни юбориб, Украина армиясини ўқитиб, шафқатсизларча фронтга ҳайдаб чиқараётганда буни қандай амалга ошириш мумкин? АҚШ ҳозиргина Киевга уруш учун яна қирқ миллиард доллар ажратди. Ва бунинг эвазига Владимир Зеленский бир миллион украиналикни сафарбар қилишга ваъда берди. Қайсидир маънода бу крепостнойлик вақтларини эслатади. Украиналиклар сотилади, улгуржи, арзон, савдолашиш мумкин.
АҚШнинг Украинага муносабатини Вашингтоннинг ўтган ҳафта давомида Украина омборларида қолиб кетган йигирма миллион тонна ғаллани олиб чиқиш “йўлларини қидираётгани”дан яққол кўриниб турибди. Украиналикларнинг ўзларичи, улар нима ейди? Эҳтимол, Россиядан келадиган гуманитар ёрдам бўлса керак. Биз уларга ёрдам берамиз, албатта.
Бу контекстда ғарблик ҳамкорлар Москвадан нима талаб қиляпти? Уларни ўғит ва барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашни. Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Россия буғдой ва кунгабоқар ёғи етказиб бериш бўйича дунёда етакчи, шакарнинг асосий етказиб берувчиси, шунингдек, арпа, буғдой, маккажўхори ва дуккакли экинларни экспорт қилади.
Айнан мана шу маҳсулотларни экспорт қилиш учун мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 31 августига қадар чекловлар белгиланганди. Бу чекловлар Ғарбга умуман ёқмаяпти. Худди дўстона бўлмаган мамлакатлар рўйхати каби. Рўйхатга АҚШ, Британия ҳам ўз сателлитлари билан, шунингдек бутун Европа Иттифоқи киради.
Вашингтон март ойининг ўзидаёқ Россиядан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ўғитларни “жаҳаннамий санкциялари”дан олиб ташлади. Аммо улар ҳали ҳам йўқ. Камомад шу даражадаки, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен: “Россия тажовузини танқид қилаётган мамлакатларга ўғит ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини тўхтатиш билан таҳдид қилишни бас қилиши керак”, - деб жазава қилаётир.
Бироқ, ижозат беринг. Бу мамлакатлар шунчаки танқид қилаётгани йўқ. Бу мамлакатлар- АҚШ ва унинг малайлари- биздан уч юз миллиард доллар ўғирлаган, ўз инвестор ва тадбиркорларига шантаж қилиб Россиядаги компанияларини ёпишга мажбур қилишди, қўрқинчли ва аянчли русофоб жазавасини тарқатишди, Москва билан ҳар қандай ҳамкорлик учун дунёнинг барча мамлакатларига санкциялар билан таҳдид қилишмоқда.
Энди эса улар ейишни хоҳлашади. Боз устига, жуда кўпроқ ейишни хоҳлашмоқда. Ғарблик шерикларнинг муаммони тан олгиси келмаяпти. Улар фақат Осиё ва Африка мамлакатларида бўлажак очликни гапиришмоқда. Аммо улар ҳолатининг даҳшати шундаки, озиқ-овқат учун кузда нарх кўтарилишидан АҚШ ва Европадаги миллионлаб бечора одамлар оч ўтиришга маҳкум. Ва бунда ғарблик раҳбарият ўзини қандай оқлайди? Ҳаммасини русларга тўнкаб қўйишда давом этадими?
Ва бугунги кунда Лондон ва Вашингтонда машҳур бўлган Африкадаги очарчилик муаммоси Африка мамлакатлари агросаноатининг Америка корпорацияларини эгаллаб, мустамлака қила бошлагандан сўнг кучайди. Айнан улар маҳаллий фермерларга ҳар йили ўта қиммат нархларда сотиб олиниши керак бўлган ғалла ва ўғитларни юклаб қўйишди. Қора қитъанинг агросаноатини вайрон қилиб, энди улар африкаликларга ғамхўрлик кўрсатгандек, Россиядан таъминот талаб қилишмоқда.
Бироқ, АҚШ ва Канада ҳам биргаликда дунё буғдойининг тўртдан бир қисмини ишлаб чиқаради. Сунъий яратилган танқислик билан нархларни кўтариш ва кейин энг қашшоқ мамлакатлардан фойда олиш яхши эмас. Нега улар буғдойни озиқ-овқат инқирозидан энг кўп жабр кўрадиган давлатларга текинга тарқатмайдилар?
Кузга ҳали вақт бор. Россия маҳсулотлари эса жаҳон бозорида жуда етишмаяпти. Америкалик ҳамкорлар фикрича, бу Москва “озиқ-овқатни қуролга айлантирган” деганидир. Ундан олдин нефт ва газни қуролга айлантирганимиз ҳам ёдимда. Кейин кўмир ва ўтинни ҳам. Бизда қуроллар бунчалар кўп бўлмаса, а!
Россия ҳар доим ўз мажбуриятларини шартномалар бўйича масъулият билан бажарган ва Ғарб контрагентларини маҳсулот билан таъминлаган. Аммо кейин улар бизга қарши мисли кўрилмаган санкцияларни қўллашди ва мамлакатимиз ва Ғарб ўртасидаги молиявий алоқани узишди. Агар биз уларни озиқ-овқат ва ўғит билан таъминласак, бунинг учун пул олмаслик хавфи бор. Агар бирор бир мамлакат биз билан ҳалол савдо-сотиқ қилмоқчи бўлса, Вашингтон исталган вақтда унга қарши иккинчи даражали санкцияларни қўллаши мумкин.
Қисқача айтганда, ҳар доимгидек: улар бизни талон-тарож қилишни хоҳлашади, биз эса раҳмат айтишимиз, тўлашимиз ва тавба қилишимиз керак. Бироқ энди аввалгидек бўлмайди. Озиқ-овқат томонидан, бугунги кунда Россия хавфсизлиги таъминланган. Уни санкциялар олиб ташланганидан кейин ва ҳатто тезда қадрсизланиб бораётган валютага тўлаш ваъдаларига алмаштириш аҳмоқлик бўларди.
Президент Путин томонидан имзоланган дўст бўлмаган давлатлар рўйхати келажакдаги экспорт сиёсатимизнинг соғлом танланганлигини кўрсатади. Африка, Осиё ва Жанубий Америкадаги кўплаб қашшоқ мамлакатларни ичига олган дўстона мамлакатлар бизнинг оддий маҳсулотимизни жўнатиш мумкин бўлади. Дўстона муносабатда бўлмаган мамлакатларнинг эса навбатда туришига тўғри келади. Эҳтимол, узоқ вақтга.
Ғарб ҳамкорларининг сиёсати озиқ-овқат бозорида худди урушдагидек безгак тутишига олиб келди. Дон ақл бовар қилмас суръатда қимматлашмоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи мамлакатлар тезликда дунёдан четлаштирилди. Яқинда Ҳиндистон буғдой экспортини тақиқлади. Йўқ, у “жаҳаннамий” санкциялар остида эмас. Шунчаки, унинг ҳукумати бозорлардаги нотинчликни кўриб, камбағал аҳолига ғамхўрлик қиляпти. Бундан ташқари, у ерда қурғоқчилик ҳам кузатилди.
Дунё иқтисодиётида воқеалар барибир ғалати ривожланяпти. Тарихда ҳеч қачон озиқ-овқат бунчалик арзон бўлмаган, жаҳон қишлоқ хўжалиги саноати сайёрамиздаги бунчалик кўп сонли одамларни тўйдира олмаган эди. Ва энди, бир қатор режалаштирилган инқирозлар туфайли, озиқ-овқат шиддат билан қимматлашмоқда, дефицитлар эса ўз навбатида ҳосил бўлади.
Россия ҳам инқироз фонида ажойиб кўринади. Ўттиз йил давомида биз жаҳон иқтисодиётининг заиф бўғини ҳисобланардик. СССР давридан бери бизга бу ерда ҳаммаси эътибордан четда эканлиги айтилган. Ёки “бензоколонка мамлакати”, кейин “ракетали Юқори Вольта”, кейин “иқтисод парча-парча бўлди”, кейин яна вайрон бўлди ва яна вайрон бўлди, яна, кўп, кўп марта... Бизнинг углеводородларимиз прогрессив эмас, қандайдир модага мос келмайдиган хом ашё, буғдой савдоси умуман ўн тўққизинчи асрники.
Ахборот технологиялари, атроф-муҳитга оид молиявий спекуляциялар, хизмат кўрсатиш соҳаси – айнан шулар билан инсоният фароғон яшаган эканда. Биз ҳаммамиз эса бу постиндустриал паровознинг орқасидан югурдик, ҳамма унга кечикарди. Унинг йўловчилари бизнинг ҳаракатларимизга қараб фақат ҳақорат билан кулиб қўйишарди.
Ва тўсатдан маълум бўлдики, бу постиндустриянинг барчаси бизнинг ёқилғимиз билан ишлаётган, нон ва шакаримизни еяётган эди. Россия томонга нафрат билан тупуришни унутмасдан яна. Ахир, олти ой олдин, барча жаҳон рейтинглари узоқ умр кўришга буюрилишидан аввал, давлатимиз расман “ривожланаётган давлат” рўйхатига киритилгани кулгили. Яъни, бизга тўлиқ қарам бўлган, даҳшатли ташқи қарзларга ўралашиб қолган, ўз ҳудудида ҳеч нарса ишлаб чиқармайдиган мамлакатлар - бу олтин миллиард, қадрли еттилик эди, у ерда у интилиши керак эди. Биз эса цивилизация чеккасида судралиб бордик.
Бугун эса Россия жаҳон рейтингида энг қуйи поғонага тушиб кетди. Шу билан бирга, у замонавий “мукаммал бўрон” дан - иқтисодий, ҳарбий, сиёсий муаммолардан - ҳаммадан яхши тарзда бошдан ўтказмоқда. Ва бутун дунё биздан зудлик билан бирор нарсага муҳтож. Кимга буғдой, кимга кунгабоқар ёғи, кимга уруғ, кимга ёғ, кимга газ.
Хўш, ўта эксклюзив товарлар экспортига ўтиб, хомашёмизни ҳашаматга айлантириш керак. Бренд учун мос келадиган ортиқча тўлов билан рус брендларини яратиш. Юқори даражада тоза рус бензинли канистр. Ўта экологик рус музқаймоғи v stakanchike. Кичкина пакети ўн долларлик экстрагаван уруғлари. Эксклюзив кунгабоқар ёғи солинган хрустал идишлар - донаси йигирма евродан.
Ҳазиллардан ташқари, Россия узоқ вақтдан буён жаҳон иқтисодиётида соф хомашё ўрнини босиб ўтди. Бизни воқеалар ривожи ўзидан ўзи чиқариб юборади. Агар Ғарб ҳамкорлари учун бугун содир бўлаётган воқеалар инқироз бўлса, биз учун бу имкониятдир.
Янгиликлар лентаси
0