Сергелида янги йўл бўйлаб қурилган деворнинг бир қисми қулаб тушди

© Фото: Видеодан кадрСергелида янги йўл бўйлаб қурилган деворнинг бир қисми қулаб тушди
Сергелида янги йўл бўйлаб қурилган деворнинг бир қисми қулаб тушди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2022
Oбуна бўлиш
Сергели тумани ҳокимлиги мазкур ҳолатни ўрганган. Унга кўра, ушбу камчилик пудратчининг деворни мустаҳкам ўрнатмаганлиги билан боғлиқ бўлган.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Сергели туманидаги янги барпо этилган йўл бўйлаб қурилган йиғма деворнинг бир қисми қулагани акс этган видео тарқалди. Туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Ҳокимлик ўз хабарида Ўзгидромет 21-24 май кунлари кучли шамол эсиши тўғрисида огоҳлантиргани эслатган.

“Шу билан бирга, мазкур ҳудуд бўйлаб ушбу девор ортида катта очиқ майдон бўлгани сабабли, шамолнинг бир қанча кучли бўлганлиги кузатилди”, - дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, Сергели тумани ҳокимлиги мазкур ҳолатни ўрганган. Унга кўра, ушбу камчилик пудратчининг деворни мустаҳкам ўрнатмаганлиги билан боғлиқ бўлган. Шу боис пудратчи ўз ҳисобидан деворни таъмирлаб беради.
Янгиликлар лентаси
0