Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Шоколад харид қилаётганда нималарга эътибор қаратиш лозим?

© Foto : Pixabay / Alexander SteinКусочки темного шоколада
Кусочки темного шоколада - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Нутрициолог: фойдали шоколадда биринчи навбатда шакар бўлмаслиги керак.
Нутрициолог Валентина Жукова шоколад танлашда нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида РИА Новостига сўзлаб берди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, таркибида шакар бўлган шоколад фойдали эмас. Шакар ўрнига унда какао-доналари бўлиши керак. Шунингдек, шоколад харид қилаётганда унда ортиқча қўшимчалар: ароматизаторлар, ширинлаштирувчи моддалар бўлмаслигига эътибор қаратиш лозим.
“Агар аччиқ шоколадни яхши кўрсангиз, таркибида какао-доналари бўлган маҳсулотлар сизга тўғри келади. Умуман, шифокор сифатида табиий ширинлаштирувчилардан тайёрланган маҳсулотларни тавсия қиламан. Айтайлик, асал ёки хурмоли шоколад. У анчайин фойдали ва мазали”, - дейди Жукова.
Шунингдек, шифокор сутли шоколадни севувчиларга уни қора шоколадга алмаштиришни ва қуруқ мевалардан тайёрланган шоколадларни эҳтиёткорлик билан танлашни маслаҳат берди.
Парҳезшунос шоколаднинг кутилмаган ижобий таъсирини маълум қилди
“Бундан шоколад таркибида изомальт ва эмульгаторлар бор. Бу моддалар солинган маҳсулотларни тавсия қилмайман”, - дейди мутахассис.
Шоколад аёлларга ёшликни сақлаб қолишда ёрдам берадими?
Янгиликлар лентаси
0